Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россия ва Литва Калининграддаги музей номи ўзгариши туфайли баҳслашмоқда
Вилнюсда литвалик шоир Кристионас Донелайтиснинг Калининград яқинидаги музейи номининг ўзгартирилиши танқид қилинди. Москва Литва президентининг баёнотини номақбул деб ҳисоблади.
Россия Литва президенти Гитанас Науседанинг Москвани тарихни қайта ёзишга яна бир уринишда айблаган баёнотини танқид қилди. 10 январ, жума куни Науседанинг X ижтимоий тармоғида Калининград областидаги Кристионас Донелайтис музейи номи ўзгартирилгани ҳақидаги постига изоҳ берар экан, Кремл матбуот котиби Дмитрий Песков Литвани «дўст бўлмаган давлат» деб атади.
У Вилнюс ҳукуматини Россия Федерациясига ҳудудий даъволарда айблади. «Бу бизнинг чуқур ташвишларимизни акс эттиради ва давлатимиз хавфсизлигини таъминлаш бўйича жорий ва истиқболдаги барча чора-тадбирларни асослайди», — деди у.
Ўз навбатида, Россия ТИВ расмий вакили Мария Захарова «замонавий литвалик сиёсатчиларни» тарихни ўрганишга ва «ўз мамлакатларида инсон ҳуқуқларига риоя этилишидан, шунингдек, иқтисодий вазиятдан ташвишланишга» чақирди. «Бир неча ўн йиллик «мустақиллик»дан кейин деярли ҳеч нарса қолмаса, ўзлигингиз ҳақида шунчалик қайғурсангиз, нимадир қилиш керак», деб ёзди у Telegramʼда.
Вилнюс Калининградда литвалик шоир музейи номи ўзгартирилишини танқид қилди
Аввалроқ Науседа X саҳифасида пост эълон қилган эди, унда у Калининград яқинида жойлашган музей мажмуаси номини ўзгартириш ҳақидаги қарорни «тарихни қайта ёзишга яна бир номақбул уриниш» деб атади. «Ҳозирда Калининград области деб аталадиган ҳудудга кирувчи Кичик Литванинг эски аҳолиси аллақачон ўтиб кетган бўлса-да, у ерда Литва маданиятининг сўнгги излари сақланиб қолиши керак. Россия қанчалик уринмасин, Караляучюс ҳеч қачон Калининградга айланмайди», деб ёзади у. .
Аввалроқ XVIII асрда яшаган литвалик шоири Кристионас Донелайтис номини олган Калининград музейи «Литературный музей в поселке Чистые Пруды» номига ўзгартирилгани хабар қилинганди. Донелайтиснинг мероси ҳали ҳам кўргазмалар ва экскурсияларда муҳокама қилинмоқда.
Караляучюс (Karaliaučius) — Калининграднинг тарихий Литва номи. Россия Федерацияси ва Украина ўртасида кенг кўламли уруш бошланганидан сўнг, Литва Сейми Калининград ва минтақанинг литва тилидаги замонавий номларини тарихий номлар билан алмаштиришни таклиф қилди, аммо кейинчалик бу ташаббусдан воз кечилди.
Мавзуга оид
19:13 / 23.05.2025
Литва 1 июндан Россиянинг нобиометрик хорижга чиқиш паспортини тан олмайди
19:20 / 19.05.2025
Литва Беларус устидан БМТ Халқаро судига даъво киритди
11:42 / 07.05.2025
Сербия ОАВ: Латвия ва Литва Вучичнинг самолётини ўтказмайди
23:04 / 16.04.2025