Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Дубайда дорбоз икки осмонўпар бино орасидан ўтди
Эстониялик Яан Русе икки осмонўпар бино ўртасида 100 метрлик йўлни босиб ўтди.

Фото: wam.ae
Слэклайн (таранг тортилмаган арқон устида юриш) бўйича уч карра жаҳон чемпиони, эстонялик Яан Русе Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида икки осмонўпар бино орасига чўзилган 100 метрлик арқон бўйлаб юрди. Бу ҳақда Emirates News Agency хабар берди.
Арқон Jumeirah Emirates Towers осмонўпар бинолари орасидан 224 метр баландликда тортилди. Русе у бўйлаб икки марта - бир минорадан иккинчисига ва орқага қараб юришга муваффақ бўлди.
Эстониялик спортчи 33 ёшга тўлишини шу тарзда нишонлади.
Мавзуга оид

22:27 / 19.05.2025
Россия БААга салкам 400 кг чувалчанг жўнатди

18:41 / 16.05.2025
Сурия Россияни Тартус портидан чиқариб юборди ва уни БААга топширди

11:02 / 16.05.2025
Трампнинг БААга ташрифи: 1,4 триллионлик ваъда ва АҚШ ташқарисидаги энг йирик AI маркази

03:00 / 08.05.2025