Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Лос-Анжелесдаги ёнғин келиб чиқишининг техноген сабаби ўрганилади
Ҳалокатли «Ҳёрст» ёнғинига электр узатиш линияси симининг узилиши сабаб бўлгани текширилади.
Southern California Edison компаниясининг маълум қилишича, ёнғин хавфсизлиги ходимлари унинг ускуналарини Сан-Фернандо яқинидаги «Ҳёрст» ёнғинига алоқадор бўлиши мумкинлигини текширмоқда. Бу ҳақда Bloomberg хабар берди.
Компания тақдим этган ҳужжатларда Eagle Rock Sylmar электр узатиш линиясига уланган минорада симнинг узилиши қайд этилган. Ҳозирча узилиш ёнғиндан олдин ёки кейин содир бўлгани номаълум.
«Ҳёрст» ёнғини 7 январ куни кечқурун бошланди ва 312 гектар майдонни қамраб олди. Калифорния ўрмон хўжалиги ва ёнғиндан ҳимоя қилиш департаментига кўра, унинг 70 фоизи назоратга олинди. Edison компанияси ускуналари ҳалокатли ёнғинга алоқадор бўлиши мумкинлиги ҳақидаги хабардан кейин инвесторларнинг хавотирлари фонида компания акциялари нархи тушиб кетди.
Расмий маълумотларга кўра, ёнғин қурбонлари сони 16 кишига етди, яна 13 киши бедарак йўқолган. 12 январ куни ўзгарувчан шамоллар ёнғинни Брентвуд ва Сан-Фернандо водийси тоғ этаклари шарқидаги илгари зарар кўрмаган ҳудудларга олиб борди.
Аввалроқ Лос-Анжелес полицияси шаҳар чеккасида содир бўлган ёнғин бўйича гумонланувчини қўлга олган эди. У маҳаллий аҳоли томонидан ушланиб, кейин полицияга топширилган. У 30 ёшли уйсиз эркак бўлиб чиқди. У ўрмонга ўт қўйгани тахмин қилинмоқда.
Мавзуга оид
08:51 / 04.06.2026
Кувайт аэропортида Эроннинг дрон зарбаси оқибатида 1 киши вафот эди, ўнлаб инсонлар жароҳатланди
15:12 / 26.05.2026
Наркожиноятда айбланиб, қидирувда бўлган ўзбекистонлик АҚШдан депортация қилинди
11:00 / 28.05.2025
АҚШ дунё бўйлаб хорижий талабалар учун виза суҳбатларини тўхтатмоқда
09:03 / 28.05.2025