Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Дубайда икки осмонўпар бино томдаги бассейн орқали бир-бирига туташтириб қурилади
Бундан ташқари, мажмуадаги хонадонларнинг барчасида сузиш учун шахсий террасалар бўлади.
Дубайдаги Мараси-Марина районида қуриладиган 180 метрли иккита осмонўпар бино том қисмидаги йирик бассейн ёрдамида бир-бирига туташтирилади.
Бироқ 13 метр баландликдаги манзарали ҳовуз кенг жамоатчилик ва ҳатто бинолар аҳолисининг кўпчилиги учун ҳам мўлжалланмаган — у “ултра пентҳаус” деб аталдиган эксклюзив бўлак ҳисобланади.
63 та ҳашаматли хонадондан ташкил топган янги Regent Residences Dubai мажмуаси 2027 йилда қуриб битказилади, унинг қиймати 1 миллиард доллар атрофида бўлади. 3250 квадрат метр майдонли пентҳаусда олтита ётоқхона, спорт зали ҳамда шахсий лифт ўрнатилади.
Лойиҳанинг бошқа хонадонлари, ҳар бири 600 квадрат метрдан ортиқ майдонни эгаллаб, бутун бир қаватни ташкил этади. Улардан шу атрофдаги яхталарга мўлжалланган бандаргоҳ ва Бурж Халифа кўриниб туради.
Бинода яшайдиганлар “осмон ҳавзаси”дан фойдалана олмаса-да, барча хонадонларда сузиш учун шахсий террасалар мавжуд, шунингдек, бино аҳолиси узунлиги 25 метр бўлган яна бир ёпиқ ҳовуздан ҳам фойдаланиши мумкин бўлади.
Яқинда эълон қилинган тасвирларда икки миноранинг пештоқларидан бўртиб чиққан зинапояли ҳовуз терассалари кўрсатилган. Лойиҳани ишлаб чиққан Foster + Partners архитектура фирмаси маълум қилишича, дизайн “шаршарадан илҳомланган”.
Аҳоли теннис кортлари ва падел майдончаларидан, очиқ дам олиш жойларидан, хусусий кинотеатр ва виртуал гольф симуляторидан, шунингдек бошқа кўплаб имкониятлардан фойдаланиши мумкин бўлади. Миноралар остидаги подиумда яшил ҳудудлар, ресторанлар ва савдо майдонлари жойлашади.
Foster + Partners баёнотига кўра, икки минора бир хил эмас, аммо уларнинг “дизайн тили” ўхшаш. Ушбу дизайн Дубайга “ноодатий янги қўшимча” қўшади.
Машҳур меъмор ва Притскер мукофоти (меъморчилик соҳасидаги Нобел мукофотининг профессионал муқобили) совриндори Норман Фостер томонидан асос солинган Foster + Partners сўнгги йилларда Бирлашган Араб Амирликларида кўплаб эътиборга лойиқ биноларни лойиҳалаштирди. Улар орасида Дубайдаги The Index номли 80 қаватли осмонўпар бино ҳамда Шаржадаги кутубхона ва маданият маркази бўлган House of Wisdom бор. Абу-Дабида ҳайкалтарошлик услубидаги Заид миллий музейи жорий йил охирида очилиши кутилмоқда.
Мавзуга оид
22:27 / 19.05.2025
Россия БААга салкам 400 кг чувалчанг жўнатди
18:41 / 16.05.2025
Сурия Россияни Тартус портидан чиқариб юборди ва уни БААга топширди
11:02 / 16.05.2025
Трампнинг БААга ташрифи: 1,4 триллионлик ваъда ва АҚШ ташқарисидаги энг йирик AI маркази
03:00 / 08.05.2025