Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қишлоқ хўжалигида бир гектардан олинадиган ўртача даромад 5 минг долларга етказилади
Бунда, юқори авлодли ва хорижий давлатлардан олиб келинган уруғлар экилади.
2025 йилга мўлжалланган давлат дастури лойиҳаси муҳокама учун эълон қилинди.
Унга кўра, бир гектардан олинадиган ўртача даромадни 5 минг долларга етказиш режалаштирилган.
Бунда, юқори авлодли ва хорижий давлатлардан олиб келинган уруғлар экилади.
Интенсив технологиялар (томчилатиб ва ёмғирлатиб суғориш технологиялардан самарали фойдаланиш ва бошқалар)дан фойдаланган ҳолда экинларни парваришлаш йўлга қўйилади.
Агротехник тадбирлар ўз вақтида тизимли ташкил қилинади.
Қишлоқ хўжалигида сувни тежайдиган суғориш технологиялари жорий қилинади.
Қишлоқ хўжалиги экин майдонларида сув тежовчи технологияларни жорий этиш янада кенгайтирилади.
Жами 500 минг гектар сув тежовчи технологиялар, шундан 232 минг гектар томчилатиб, дискрет суғориш технологиялари жорий этилади, 268 минг гектар майдонларда лазерли текислаш ишлари амалга ошириш ҳисобига 2-2,5 млрд куб метр сув иқтисод қилинади.
Мавзуга оид
17:00 / 27.05.2025
Бозор – гўшт нархи ҳақида: “Ем-хашак қиммат, мол боқиш осон бўлмай қолди”
10:43 / 26.05.2025
“Кореяда олган тажрибани қишлоғимда қўлламоқчиман” – бўш ерларни ўзлаштираётган шаҳрихонлик йигит
21:05 / 19.05.2025
Ерости сувларидан фойдаланувчилар ҳисоблагич ўрнатмаса, 5 баробар солиқ тўлайди. Бу қандай ишлайди?
12:05 / 16.05.2025