Ўзбекистон | 12:00 / 14.01.2025
1701
1 дақиқада ўқилади

Хориждаги катта ёшдаги ватандошлар учун “Чинор” дастури ташкил этилади

Лойиҳага жалб этиладиган катта ёшдаги ватандошларни танлаб олишга қаратилган низом ишлаб чиқилади.

2025 йилга мўлжалланган давлат дастури лойиҳаси муҳокама учун эълон қилинди.

Хориждаги катта ёшдаги ватандошлар учун Ўзбекистонда “Чинор” дастури ташкил этилади.

Лойиҳага жалб этиладиган катта ёшдаги ватандошларни танлаб олишга қаратилган низом ишлаб чиқилади. Иштирокчилар рўйхати низом асосида шакллантирилади ва келишилади. Лойиҳа дастури ишлаб чиқилади. Тадбир юқори савияда ташкил этилади.

Шунингдек, ватандошлар бутунжаҳон қурултойига тайёргарлик кўриш мақсадида хорижда ҳудудий ватандошлар форуми ўтказилади.

Ҳудудий форум концепцияси ишлаб чиқилади. Форум ўтказиш жойи белгиланади. Давлатлар кесимида иштирокчилар рўйхати шакллантирилади. Иштирокчиларга таклифномалар юборилади, форум ўтказилади ва қурултой делегатлари аниқланади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид