Жаҳон | 10:00 / 16.01.2025
9907
1 дақиқада ўқилади

Туркияда спиртли ичимликдан вафот этган ўзбекистонликлар сони 10 нафарга етди

Истанбул шаҳридаги Бош консулхона Туркияда спиртли ичимликдан вафот этган ўзбекистонликлар 10 нафарга етганини маълум қилди.

Фото: DHA

15 январ куни Бош консулхонага 4 нафар фуқаронинг (барчаси эркак киши) сохта спиртли ичимлик истеъмол қилиш натижасида вафот этгани бўйича мурожаатлар келиб тушган. 14 январ куни 6 нафар фуқаро вафот этгани ҳақида хабар берилган эди.

Бош консулхона дипломатлари ушбу ҳолат юзасидан Истанбул соғлиқни сақлаш, суд-тиббий экспертиза бошқармаси ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари билан доимий алоқада бўлиб турибди. Шунингдек, консулхона телефон рақамлари орқали келиб тушаётган саволларга жавоб берилмоқда.

Бош консулхона барча фуқароларни спиртли ичимликлардан тийилишга ва эҳтиёткорликка чақирди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид