Жаҳон | 19:21 / 19.01.2025
4512
2 дақиқада ўқилади

Хорватия бош вазири ўринбосари тўппончадан ўқ узган видеоси сабаб истеъфога чиқди

42 ёшли Йосип Дабро тунда ҳаракатдаги машинадан тўппонча ёрдамида ўқ узган. Сиёсатчи бу ишни бир неча йил олдин амалга оширганини таъкидлаган.

Фото: Getty Images

Хорватия бош вазири ўринбосари — қишлоқ хўжалиги вазири Йосип Дабро ҳаракатланаётган тўппончадан ўқ узгани тасвирланган видео тарқалиб кетгани учун истеъфога чиқди, деб хабар беради DW.

«Шахсий ҳаётим ҳукумат ва вазирликни ўзининг устувор вазифаларидан чалғитмаслиги ёки зарур ислоҳотларни кечиктирмаслиги керак», — деб ёзади у Facebookʼдаги саҳифасига.

Jutarnji List нашри эълон қилган видеода 42 ёшли Дабро тунда баланд янграётган мусиқа остида машинанинг йўловчи ўриндиғидан ўқ узгани тасвирланган. У мазкур ишни аҳоли пунктидан узоқ жойда амалга оширган.

 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 

A post shared by Jutarnji.hr (@jutarnji.hr)

Сиёсатчининг айтишича, видео бир неча йил олдин тасвирга олинган ва у пахтавон патронлардан фойдаланган. Хорватия ҳукумати Дабронинг ушбу ҳаракатини «номақбул ва масъулиятсизлик» деб атади. Унинг партияси етакчиси Иван Пенава ҳукмрон коалиция «барқарорлигича» қолишини маълум қилди. Собиқ вазир истеъфоси тўғрисидаги аризасида ҳам ҳукуматни ўз фаолиятини давом эттиришга чақирди.

Фозилбек Юсупов
Тайёрлаган Фозилбек Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид