Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Британияда кайфиятни яхшилашга ёрдам берадиган мия имплантати яратилди
Бош суяги остига ўрнатиладиган қурилма нейронлар кластерини «ёқади». Имплантат хавфсизлиги 30 нафар бемор устида синовдан ўтказилади.
Буюк Британияда беморлар кайфиятини яхшилашга мўлжалланган мия имплантати яратилди. Бу ҳақда миллий соғлиқни сақлаш хизматига таяниб, The Guardian хабар берди.
«Қурилма депрессия, гиёҳвандлик, обсессив-компулсив бузилишлар ва эпилепсиядан азият чекадиган беморларга ёрдам бериши мумкин», — дейилади хабарда.
Қайд этилишича, бош суяги остига ўрнатиладиган қурилма «нейронлар кластерини «ёқиш» учун мақсадли ултратовуш импулсларини» узатади.
Имплантатнинг хавфсизлиги 6,5 миллион фунт стерлинг турадиган тадқиқот давомида 30 нафар беморда синовдан ўтказилади. Синовларни Буюк Британия Илғор тадқиқотлар ва ихтиролар агентлиги молиялаштиради.
2024 йил августда америкалик миллиардер Илон Маск Neuralink мия имплантлари 10 йилдан кейин миллионлаб инсонларга ўрнатилишини маълум қилганди. Neuralink бу — инсон миясига компютер ёки смартфон билан бевосита алоқани таъминлаш учун ўрнатиладиган чип.
Аввалроқ Neuralink компанияси ўзининг учинчи беморига чипини жойлаштиргани маълум бўлганди. Илон Маскка кўра, компания 2025 йилда яна 20-30 та имплант ўрнатишни режалаштирмоқда.