Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қўшинларнинг замонавий қуроллар билан таъминланганлик даражаси 45 фоизни ташкил этди
Жанубий Кореянинг оммабоп Diplomacy Journal журнали ўз саҳифасида "Миллий армия – Янги Ўзбекистон барқарорлигини таъминлашнинг ишончли кафолати" сарлавҳали мақола эълон қилди.
Фото: Kun.uz
Қайд этилишича, Ўзбекистон Қуролли Кучларини ислоҳ қилиш бўйича қуйидаги йўналишларда кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда:
Биринчидан, президент ташаббуси билан "Халқ ва армия бир тан-у - бир жон" тамойили асосида ҳудудларда мудофаа соҳасида ягона давлат сиёсатини юритиш мақсадида ҳарбий-маъмурий секторлар ташкил этилди. Бугунги кунда мазкур секторлар армия билан маҳаллий ҳокимият ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамловчи, ҳудудий мудофаа масалаларида ҳал этувчи орган бўлиб хизмат қилмоқда.
Иккинчидан, ривожланган мамлакатлар илғор тажрибаси асосида ҳарбий кадрлар тайёрлаш тизими қайта ташкил этилди ва оптималлаштирилди.
Хусусан, янги Ахборот-коммуникация технологиялари ҳарбий институти ва Олий ҳарбий авиация мактаби ташкил этилди. Ўзбекистон Қуролли Кучлар академияси ва Марказий Осиёда ягона бўлган Қуролли Кучларнинг тиббиёт Академияси ташкил этилиб, қисқа вақт ичида инновацион қурилмалар ва жаҳон даражасидаги технологияларга асосланган энг замонавий ўқув-моддий база билан жиҳозланди.
Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги тизимида ҳарбий илм-фанни ривожлантириш борасида амалга оширилган ишлар натижасида, сўнгги йилларда илмий салоҳият 4 фоиздан 56,7 фоизга етказилди.
Учинчидан, мудофаа саноати мажмуаси фаол ривожлантирилмоқда.
Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги Мудофаа саноати агентлиги ташкил этилди ва айрим турдаги қурол-яроғ ва техника турларини ишлаб чиқариш модернизация қилинди ва маҳаллийлаштирилди.
Ҳозирги вақтда Ўзбекистонда "Арслон" транспортёрлари, "Тарлон-М" ва "Қалқон" енгил зирҳли автомашиналари, шунингдек "Лочин" учувчисиз учиш аппаратлари ҳарбий техникаларни ишлаб чиқариш йўлга қўйилди.
"Арслон" зирҳли транспортери НАТО стандартларига мувофиқ мамлакат Қуролли Кучлари учун махсус ишлаб чиқарилган. Ушбу зирҳли транспортёр замонавий жанговар модулга эга бўлиб, кундузи ҳам, кечаси ҳам ҳар қандай иқлим шароитида жанговар вазифаларни бажара олади.
Умуман олганда, сўнгги йилларда қўшинларнинг замонавий қуроллар билан таъминланганлик даражаси 45 фоизни ташкил этди. Ўз навбатида, соҳадаги изчил ислоҳотлар Ўзбекистон армиясининг жанговар қудратини 2 баробар оширди.
Тўртинчидан, ҳарбий хизматчилар ва улар оила аъзоларининг ижтимоий ҳимояси кучайтирилди. "Инсон қадри учун" тамойили асосида амалга оширилаётган ислоҳотлар доирасида сўнгги беш йилда 10 мингга яқин ҳарбий хизматчи имтиёзли кредитлар асосида уй-жой билан таъминланди. Ҳарбий хизматчиларни иш билан таъминлаш ва тиббий ёрдам кўрсатиш масалалари ҳам эътибор марказида қолмоқда.
Шунингдек, 2018-2024 йилларда 6 мингдан ортиқ ҳарбий хизматчиларнинг фарзандларига республика олий таълим муассасаларининг бакалавриатига давлат гранти асосида танловсиз ўқишга кириш учун вазирликнинг тегишли тавсияномаси берилди.
2021-2024 йиллар давомида ҳарбий хизматчиларнинг оила аъзоларидан 4000 дан ортиғи мономарказ, касб-ҳунарга ўқитиш марказлари ҳамда ўқув масканларида касбга йўналтирилди.
Бешинчидан, Қуролли Кучлар мамлакат аҳолисини, айниқса, ёш авлодни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш соҳасида муҳим институт ва самарали кучга айланди. Президент Шавкат Мирзиёев томонидан илгари сурилган "Миллий армиямиз – бизнинг ифтихоримиз ва ғуруримиз" тамойили асосида ҳарбий қисмларнинг эшиклари жамоатчилик, айниқса, ёшлар учун кенг очиб берилди.
Ҳарбий хизматчилар ва ёшлар иштирокида мунтазам равишда "Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик", "Қўмондон ва ёшлар", "Ҳарбий қисмда бир куним!" лойиҳаси бўйича "Очиқ эшиклар куни" тадбирлари, шунингдек ёшлар, Қуролли Кучлар фахрийлари ва ҳарбий хизматчилар иштирокида "Уч авлод учрашуви" каби ҳарбий-ватанпарварлик ва маънавий-маърифий тадбирлар доимий равишда ташкил этиб келинмоқда.
Олтинчидан, хорижий давлатлар билан ҳарбий ҳамкорлик мамлакат мудофаа қобилиятини мустаҳкамлашнинг муҳим элементидир.
Хорижий ҳамкорлар билан алоқалар ҳар йили имзоланадиган ҳарбий ҳамкорлик Режалари асосида амалга оширилади. Хусусан, АҚШ, ГФР, Франция, Италия, Буюк Британия, Озарбойжон, Қозоғистон, Россия, Беларус, Корея, ХХР, Ҳиндистон, Покистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркия давлатлари, шунингдек МДҲ, ШҲТ ва ТДТ доирасида ҳарбий соҳанинг турли йўналишларида ҳамкорлик ўрнатилган.
Ўзбекистон ҳудудида муҳим халқаро ҳарбий тадбирлар фаол ўтказилмоқда, бу ҳам мамлакат ва Миллий Қуролли Кучларнинг жаҳон саҳнасидаги обрўсини оширишга хизмат қилмоқда.
Мавзуга оид
13:37 / 17.05.2025
Украина хориждан қурол харидларида 770 млн йўқотди
18:28 / 15.05.2025
Британия ва Германия ҳамкорликда янги қурол яратади
10:19 / 17.04.2025
Зеленский: фронтдаги қуролларнинг 40 фоизидан ортиғи Украинада ишлаб чиқарилган
11:50 / 15.04.2025