Исроил Ғарбий Соҳилда янги ҳарбий операция бошланганини эълон қилди
Исроил мудофаа кучлари Женин шаҳрида терроризмга қарши операция бошланганини маълум қилди.

Фото: Nasser Ishtayeh
Исроил ҳарбийлари ва хавфсизлик кучлари Ғарбий Соҳилда «Темир қалқон» аксилтеррор операциясини бошлади, деб хабар қилди бош вазир Бинямин Нетаняҳу ижтимоий тармоқда.
«Бу Яҳудия ва Самарияда хавфсизликни мустаҳкамлаш бўйича мақсадимизга эришиш йўлидаги яна бир қадамдир. Биз қуролини қаерга қаратмасин, Эрон ўзагига қарши услубан ва қатъий ҳаракат қиламиз», деб ёзди у.
Исроил мудофаа кучлари (ЦАҲАЛ) ҳам Женин шаҳрида (Фаластин маъмурияти маркази) терроризмга қарши операция бошланганини маълум қилди.
Амалиёт олдидан Ғарбий Соҳилдаги Жинсафут ва Ал-Фундуқ аҳоли пунктлари ҳудудларида тартибсизликлар бўлиб ўтган, бу жараёнда икки исроиллик яраланган.
Фаластин Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, Исроилнинг Жениндаги амалиёти чоғида тўрт киши ҳалок бўлган, 35 нафари яраланган.
Ўрдун дарёсининг Ғарбий Соҳили - қисман тан олинган Фаластиннинг ҳудудларидан бири ҳисобланади. Фаластин миллий маъмурияти (ФММ) томонидан назорат қилинади. Иккинчи қисм — Ғазо сектори ҲАМАС ҳаракати томонидан назорат қилинади. Исроил 15 ойлик урушдан сўнг, яқинда у билан сулҳ битимини имзолади.
Мавзуга оид

07:41 / 09.05.2025
Ғазодаги ҳукумат: Исроил фаластинликлар изоляцияси учун лагерлар яратишни режалаштирмоқда

17:55 / 08.05.2025
Трамп жаҳон чемпионатида Фаластинни қўллаб-қувватловчи намойишларга рухсат берди

19:01 / 07.05.2025
Сурия ва Исроил БАА воситачилигида яширин музокаралар олиб бормоқда — Reuters

17:53 / 07.05.2025