Ўзбекистон | 16:19 / 27.01.2025
1264
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон ва Белгия ОТМ ўртасида алмашинув дастурлари амалга оширилади

Ўзбекистон элчиси Ғайрат Фозилов Белгиянинг Хасселт тадқиқот университети ректори Бернард Ванхойсден билан учрашув ўтказди.

Фото: "Дунё" АА

Унда Ўзбекистон ва Белгия ўртасида олий таълим, малакали кадрлар тайёрлаш соҳасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш, илмий марказлар ҳамда мазкур университет ўртасида академик алоқаларни ўрнатиш истиқболлари муҳокама қилинди.

Белгия университети раҳбарияти Ўзбекистон олий ўқув юртлари билан ҳамкорликни йўлга қўйиш, шу жумладан талабалар, тадқиқотчилар ва профессор-ўқитувчиларини жалб этган ҳолда қўшма алмашинув дастурларини амалга оширишга тайёрлигини маълум қилди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид