Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хорижий давлатларга ишга юборишни ваъда қилганлар ушланди
Фарғона ва Андижон вилоятларида хорижий давлатларга ишга юборишни ваъда қилган шахслар қўлга олинди.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қўқон шаҳри бўлими ва ДХХ ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган.
Унда, фуқаро У.А. фуқаро А.Ғ.нинг ишончига кириб, ўзи ва унинг турмуш ўртоғини танишлари ёрдамида Корея давлатига ишга юборишини айтиб, эвазига 12 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Шу каби, Департаментнинг Олтинкўл тумани бўлими ва ДХХ ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилди.
Унда, фуқаро А.О. фуқаро Г.И.нинг ишончига кириб, уни 15 500 АҚШ доллари эвазига Америка Қўшма Штатларига ишга юборишини айтиб, келишилган пулдан 4 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Департаментнинг Избоскан тумани бўлими ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Н.А. фуқаро Н.Х.нинг ишончига кириб, ўзи ва унинг турмуш ўртоғини Латвия давлатига ишга юборишини айтиб, эвазига 4 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 25, 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид
10:18 / 23.05.2025
Ўзбекистонлик 1500 дан ортиқ фуқаро Словенияда иш топиши мумкин
17:02 / 15.05.2025
“Барибир шу ерга қурамиз”– Фарғона шаҳрида болалар майдончаси ўрнига “дом” қуриляпти
00:46 / 06.05.2025
Хитойда мунтазам равишда ортиқча ишлаб келган репетитор ўз ишхонасида вафот этди
13:36 / 03.05.2025