Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент ва Самарқанд вилоятларида энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланганлар аниқланди
Аниқланган ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Фото: Бош прокуратура ҳузуридаги департамент
Тошкент шаҳри Миробод туманида табиий газ, Тошкент вилояти Пискент тумани ва Самарқанд вилояти Нарпай туманида электр тармоқларига ўзбошимчалик билан уланиш ҳолатлари фош этилган. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги департамент хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, департаментнинг Миробод тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “A.B.” МЧЖ масъул шахслари умумий фойдаланишдаги газ тармоғига ўзбошимчалик билан уланиб, 252 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдалангани аниқланган.
Шунингдек, департаментнинг Пискент тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “O.” фермер хўжалиги масъул шахслари тижорат мақсадида умумий фойдаланишдаги электр тармоқларига ўзбошимчалик билан уланиб, 134,8 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдалангани аниқланган.
Департаментнинг Нарпай тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “А.С.” фермер хўжалиги раҳбари С.И. тижорат мақсадида умумий фойдаланишдаги электр тармоқларига ўзбошимчалик билан уланиб, 112,7 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдалангани аниқланган.
Қайд этилишича, мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид
08:56 / 05.05.2025
Тошкентда Malibu-2 ва скутер тўқнашувида икки киши жароҳатланди
13:59 / 30.04.2025
Тошкентда маст ҳолатда машина олиб қочгани айтилган судя лавозимидан озод қилинди
21:37 / 29.04.2025
Тошкентда иккита Cobalt устига дарахт қулаб тушди
11:55 / 21.04.2025