Жаҳон | 14:07 / 05.02.2025
3078
2 дақиқада ўқилади

Россиянинг «соядаги» флоти АҚШ ва Европа Иттифоқидан 230 та танкерни ўз ичига олади

Германиянинг NDR ва WDR телеканаллари маълумотларига кўра, АҚШ ва Европа юк ташувчи компаниялари Россиянинг «соядаги флоти»нинг бир қисми бўлган эски танкерларни сотишдан миллиардлаб даромад олган.

Фото: Lucy Nicholson / Reuters

Халқаро санкцияларни четлаб ўтиб, Россия Федерациясидан нефт экспорт қиладиган Россиянинг «соядаги флоти»га илгари АҚШ ва Европа компанияларига тегишли бўлган 230 та танкер киради. Бундан 4 феврал, сешанба куни Германиянинг NDR ва WDR телеканаллари хабар қилган халқаро журналистлар консорциумининг суриштируви натижалари далолат бермоқда.

Журналистларнинг таъкидлашича, Москва «соядаги флоти»нинг учдан биридан кўпроғини ташкил этувчи бу кемаларнинг барчаси Украинага тўлиқ бостириб кирилганидан сўнг, ишлатилган танкерлар нархи урушдан олдинги йилга нисбатан икки баравар ошганидан кейин Россияга сотилган.

Эски танкерларни сотишдан миллиард доллар фойда

Ушбу маълумотларга кўра, кемаларни сотиш уларнинг собиқ эгаларига, шу жумладан немис эгаларига миллиардлаб евро олиб келган. 2022 йилдан 2024 йилгача Германиянинг юк ташиш компанияларига тегишли бўлган 11 та танкер ҳозирда Россиянинг «соядаги флоти» таркибига кирди. Биргина ушбу операциялардан кема эгалари 200 миллион еврога яқин даромад олишди, дея таъкидланади.

Хусусан, суриштирувда Ҳамбургнинг Schulte ва Chemikalien Seetransport GmbH юк ташиш компаниялари, шунингдек Дортмунднинг Salamon AG компанияси томонидан танкерлар сотилгани тилга олинади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид