Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россиялик сайёҳлар Ўзбекистонга сафар қилаётган хорижликлар орасида 4-ўринни эгаллади
Россиянинг "Прайм" ахборот агентлиги "Россияликлар Ўзбекистонга тез-тез сафар қилмоқда" сарлавҳали мақолани эълон қилди.
Унда қайд этилишича, Россия президенти Владимир Путиннинг Ўзбекистонга ташрифи доирасида ўтган йилнинг 26-28 май кунлари 2025-2026 йилларда ўзаро сайёҳлар оқимини кўпайтириш бўйича икки томонлама ҳамкорлик дастури имзоланган.
"Томонлар, шунингдек, туризм соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш бўйича 12 та тадбирдан иборат "йўл харитаси"ни имзоладилар. Уларнинг амалга оширилиши, Россия Иқтисодий ривожланиш вазирлигининг ҳисоб-китобларига кўра, 2027 йилга келиб ўзаро сайёҳлик оқимини 40 фоизга ошириш имконини беради", – дейилади мақолада.
"Прайм" АА, шунингдек 2024 йил якунлари бўйича Ўзбекистонга ташриф буюрган хорижий сайёҳлар сони 1,5 баробарга ошиб, 10,2 миллионга етганини, Россиядан келган сайёҳлар эса республикага ташриф буюриш бўйича фақат республикага қўшни давлатлар – Қозоғистон, Тожикистон ва Қирғизистондан кейин, тўртинчи ўринни эгаллаганини ёзган.
Мавзуга оид
13:11 / 28.05.2025
NYT: Россия Запорижжя АЭСни ўз энерготизимига улашни режалаштирмоқда
10:23 / 28.05.2025
Давлат департаменти спикери: Россия Трампнинг сўзларини жиддий қабул қилиши керак
09:03 / 28.05.2025
WSJ: Трамп Россияга қарши санкцияларни кучайтириш ҳақида ўйлаяпти
21:34 / 27.05.2025