Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ ва Буюк Британия сунъий интеллект саммити декларациясини имзоламади
Декларацияда сунъий интеллект технологияларини ривожлантиришга «очиқ», «инклюзив» ва «ахлоқий» ёндашув зарурлиги ҳақида сўз борган.
Парижда сунъий интеллектни ривожлантиришга бағишланган саммит бўлиб ўтди. Унда 60 дан ортиқ давлат иштирок этди.
Саммит якунида декларация қабул қилинди, аммо уни Буюк Британия ва АҚШ имзоламади, деб хабар берди BBC.
Декларацияда сунъий интеллект технологияларини ривожлантиришга «очиқ», «инклюзив» ва «ахлоқий» ёндашув зарурлиги ҳақида сўз борган. Ҳужжат Франция, Хитой ва Ҳиндистон ва бошқалар томонидан имзоланган.
АҚШ вице-президенти Жеймс Вэнс сўзларига кўра, декларация сунъий интеллектни ривожлантириш билан шуғулланувчи компанияларга ҳаддан ташқари босим ўтказади ва «янги ўсаётган саноатни ўлдиради».
Буюк Британия расмийлари «декларациянинг барча қисмларига рози бўлмагани» ва «фақат Буюк Британиянинг миллий манфаатларига мос келадиган ташаббусларга қўшилишини» айтди.
Декларацияда «Инсон ва сайёра учун сунъий интеллектни барқарор қилиш» яна бир устувор вазифа сифатида келтирилган. Сиёсатчилар, етакчилар ва дипломатлар Париждаги саммитда СИ инновациясининг иқтисодий афзалликларини амалга ошириш йўлларини кўриб чиққан, шу билан бирга технология хавфларини баҳоламоқда.
Таъкидланишича, саммит АҚШ ва Европа ўртасидаги савдо зиддиятлари кучайиб бораётган бир пайтда ўтмоқда.
Мавзуга оид
08:51 / 04.06.2026
Кувайт аэропортида Эроннинг дрон зарбаси оқибатида 1 киши вафот эди, ўнлаб инсонлар жароҳатланди
11:00 / 28.05.2025
АҚШ дунё бўйлаб хорижий талабалар учун виза суҳбатларини тўхтатмоқда
09:03 / 28.05.2025
WSJ: Трамп Россияга қарши санкцияларни кучайтириш ҳақида ўйлаяпти
23:35 / 27.05.2025