Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россияда қаровсиз қолган болалар Ўзбекистонга қайтарилди
Болаларнинг яқин қариндошлари мамлакат ҳудудида бўлиб туриш қоидаларини бузгани сабабли депортация қилинган.
Россияда қийин аҳволда қолган 3 нафар бола 11 феврал куни Ўзбекистонга олиб келинди. Бу ҳақда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги хабар берди.
Қайд этилишича, болалардан бири онаси билан, иккинчиси эса ота-онасининг ишончномаси асосида бувиси билан, учинчиси ҳам ишончнома асосида опалари билан бирга меҳнат муҳожири сифатида Россияга келган.
Болаларнинг яқин қариндошлари мамлакат ҳудудида бўлиб туриш қоидаларини бузгани сабабли депортация қилинган. Болалар эса Москва шаҳридаги вояга етмаган ҳуқуқбузарларни вақтинча сақлаш марказига жойлаштирилган.
«Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, ҳудудий «Инсон» марказлари ходимлари, ижтимоий ходим ва психологлардан иборат ишчи гуруҳ томонидан болаларнинг ватанига қайтишини таъминлаш ва уларни ота-оналарига топшириш учун барча зарур ижтимоий ёрдам кўрсатиш ишлари амалга оширилди», — дейилади хабарда.
Агентлик хорижда оғир ҳаётий вазиятга тушиб қолган болаларни қайтариш ва уларга ижтимоий ёрдам кўрсатиш ишлари давом эттирилишини маълум қилган.
Бундан олдин Хитойда мураккаб вазиятга тушиб қолган Ўзбекистон фуқаролари, шунингдек, Туркияда қаровсиз қолган ўзбекистонлик болалар ватанга қайтарилгани тўғрисида хабар берилганди.
Мавзуга оид
13:11 / 28.05.2025
NYT: Россия Запорижжя АЭСни ўз энерготизимига улашни режалаштирмоқда
10:23 / 28.05.2025
Давлат департаменти спикери: Россия Трампнинг сўзларини жиддий қабул қилиши керак
09:03 / 28.05.2025
WSJ: Трамп Россияга қарши санкцияларни кучайтириш ҳақида ўйлаяпти
21:34 / 27.05.2025