Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россияда суд ижрочилари 2024 йилда рекорд миқдордаги хорижликни чиқариб юборди
2024 йилда Россиядан 66 та хорижий давлатга 87 мингдан ортиқ чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар депортация қилинди.
Ўтган йили суд ижрочилари Россиядан рекорд миқдордаги – деярли 90 минг нафар хорижликларни мажбуран чиқариб юборди, бу ҳақда Россия Федерал суд ижрочилари хизмати (ФССП) директори – Россия бош суд ижрочиси Дмитрий Аристов маълум қилди.
«2024 йилда Россиядан 66 та хорижий давлатга 87 мингдан ортиқ чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар чиқариб юборилди, бу 2023 йилга нисбатан қарийб икки баравар кўпдир (шунда 60 та давлатга 44 минг хорижлик чиқариб юборилган)», деди ФССП раҳбари.
Чет элликларнинг аксарияти, биринчи навбатда, МДҲ давлатлари: Озарбойжон, Беларус, Қирғизистон, Молдова, Тожикистон, Туркманистон, Ўзбекистонга мажбуран депортация қилинган. Бундан ташқари, суд ижрочилари Куба, Ветнам, Судан, Хитой, Миср ва бошқа мамлакатларга депортация қилган.
Аввалроқ суд ижрочилари ўтган йили Москвадан 18 минг, Санкт-Петербургдан 8 минг, Москва вилоятидан 5,2 минг ва Краснодар ўлкасидан 2,2 минг хорижликни депортация қилгани хабар берилганди.
Мавзуга оид
13:11 / 28.05.2025
NYT: Россия Запорижжя АЭСни ўз энерготизимига улашни режалаштирмоқда
10:23 / 28.05.2025
Давлат департаменти спикери: Россия Трампнинг сўзларини жиддий қабул қилиши керак
09:03 / 28.05.2025
WSJ: Трамп Россияга қарши санкцияларни кучайтириш ҳақида ўйлаяпти
21:34 / 27.05.2025