Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жанубий Корея Украинада асирга тушган КХДР аскарларига ҳимоя тақдим этишга тайёр
Украиналик ҳарбийлар томонидан асирга олинган КХДР аскарларидан бири Жанубий Кореядан бошпана сўради. Асирнинг айтишича, у ўзининг урушга кетаётганини билмаган.
Жанубий Корея Украинада асирга тушган шимолий кореялик аскарларга ҳимоя тақдим этишга тайёрлигини маълум қилди.
Қайд этилишича, украиналиклар томонидан қўлга олинган КХДР аскарларидан бири Жанубий Кореядан бошпана сўраган. ОАВ маълумотларига кўра, фамилияси Ри бўлган аскар Украинага қарши жанговар ҳаракатларда иштирок этиш учун келганини билмаган. Ҳарбий хизматчининг айтишича, у Россияга стажировка ўташ мақсадида жўнатилган.
«Конституцияга мувофиқ Шимолий Корея аскарлари бизнинг фуқароларимиздир ва уларнинг ватанга қайтиш борасидаги истагини ҳурмат қилиш халқаро ҳуқуқ ва одатий амалиётга мувофиқдир», — дейилади Жанубий Корея ТИВ хабарида.
Сеул бу борадаги позициясини Киевга етказган ва ушбу масала бўйича маслаҳатлашувларни давом эттиради. Ташқи ишлар вазирлигига кўра, одамлар таъқиб қилиниши мумкин бўлган жойларига мажбуран қайтарилмаслиги керак.
Таъкидланишича, Курск областидаги жанговар ҳаракатлар вақтида украиналик ҳарбийлар икки нафар КХДР аскарини асирга олган. Улардан бири Жанубий Кореяга кетиш истагини билдирган.
Сеул фуқароларни қабул қилиш тўғрисидаги қонунлар ва асосий тамойилларга мос равишда аскарларга ҳимоя тақдим этишга ҳамда уларни қўллаб-қувватлашга тайёрлигини маълум қилди.
Аввалроқ Шимолий Корея Россияга Қуруқликдаги қўшинлар Бош штаби бошлиғининг ўринбосари — генерал-полковник Ким Ён Бокни юборгани тўғрисида хабар берилганди. Генерал КХДР қўшинларининг Россия армиясига интеграцияси, шунингдек, Шимолий Корея аскарларини келгусида ҳужумни кенгайтиришга жалб қилиш учун жанг майдонидан маълумот тўплаш билан шуғулланади. Украина президенти Володимир Зеленскийнинг сўзларига кўра, Россияга юбориладиган шимолий кореялик аскарлар сони охир-оқибат 100 минг кишига етиши мумкин.
Мавзуга оид
10:43 / 26.05.2025
“Кореяда олган тажрибани қишлоғимда қўлламоқчиман” – бўш ерларни ўзлаштираётган шаҳрихонлик йигит
17:55 / 25.05.2025
КХДРда эсминецни сувга туширишда юз берган авария иши бўйича уч киши ҳибсга олинди
00:47 / 24.05.2025
Жанубий Корея лоукостери Сеул—Тошкент йўналиши бўйича мунтазам қатновларни йўлга қўйди
20:05 / 22.05.2025