Ўзбекистонда қидирувда бўлган Туркия фуқаролари Қозоғистонда қўлга олинди
Қайд қилинишича, улар Тошкентда ниқоб кийиб, бировнинг машинасини олиб қочмоқчи бўлган.

Фото: Тимур Батыршин
Қозоғистоннинг Чимкент ва Атирау аэропортларида криминал полиция ходимлари Ўзбекистонда ўғрилик содир этишга урингани учун қидирувда бўлган Туркиянинг уч нафар фуқаросини қўлга олди.
Қайд қилинишича, улар Тошкентда ниқоб кийиб, бировнинг машинасини олиб қочмоқчи бўлган. Бироқ жабрланувчиларнинг фаол қаршилиги туфайли жиноий режасини якунлай олмаган. Кейинчалик улар воқеа жойини тезда тарк этган.
Қидирувга берилишдан олдин улардан икки нафари Атирау вилоятига қочган. Учинчиси Қозоғистон жанубига йўл олган.
«Олиб борилган тезкор чора-тадбирлар натижасида жиноятни содир этган ҳар уч нафар шахс ушланиб, вақтинчалик сақлаш ҳибсхонасига жойлаштирилди», дейилади хабарда.
Мавзуга оид

15:56 / 15.04.2025
Истанбулда ўзбекистонлик аёл эрини ўлдиришда гумонланмоқда

10:49 / 14.04.2025
Ўзбекистонликлар Туркиядаги ёлғон иш таклифлари ҳақида огоҳлантирилди

18:12 / 12.04.2025
Истанбулнинг собиқ мэри устидан суд жараёни ёзга қолдирилди

18:19 / 09.04.2025