“Мен Валломовман!” – Фарғонада безорилар компютер клуб ходимларини калтаклади
Фарғона шаҳридаги компютер клубида шовқин солиб, бошқаларга халақит қилган 8 нафар йигит улардан тинчланишни сўраган ходимларни калтаклади. Клубда шовқин-сурон кўтариб, фуқароларни калтаклашни бошлаган йигит ўзини «Отабек Валломов» деб таништирган ҳамда “керак бўлса клубни сотиб олиши”ни айтган. Манбага кўра, у фарғоналик машҳур тадбиркорнинг ўғли.

21 феврал куни Фарғона шаҳридаги компютер ўйинлари клубида катта жанжал содир бўлди. Бу ҳақда Kun.uzʼга обуначилар видео-далиллар юборди.
Видеода кўринишича, клубда компютер ўйнаб ўтирган йигитлар дастлаб шовқин солиб, бошқаларга халақит қилишган. Шундан сўнг компютер клуби ходимлари келиб, шовқин солмасликни сўраган. Шовқин тўхтамагач, йигитларни компютерни ўчириб қўйиш билан огоҳлантиришган. Шундан сўнг даҳанаки гап талашишлар муштлашувга айланган: клубда гуруҳ бўлиб ўйин ўйнаётган 8 нафар йигит 2 нафар администрация ходимини калтаклаган.
Клубдаги шовқин-сурон ва фуқароларни калтаклашни бошлаган йигит ўзининг “Отабек Валломов” эканини айтиб, керак бўлса клубни сотиб олишини билдирган. “Хоҳлаган одамингни бошлаб кел”, деб бақирган. Шунингдек, видеода у клуб ходимларини энг кўп калтаклагани кўринган.
Айтишларича, Отабек Валломов Фарғонадаги машҳур тадбиркор Бахтиёр Валломовнинг ўғли. У ҳозирда Жиноят кодекси 277-моддаси 2-қисми (баданга ўртача оғир шикаст етказиб, безорилик қилиш)да назарда тутилган жиноятни содир қилишда айбланиб, қидирувга берилган.
Клубда калтакланган 2 нафар йигит эса оғир аҳволда касалхонага ётқизилган.
Kun.uz ҳолатга ойдинлик киритиш учун Фарғона вилояти ИИБ матбуот хизмати билан боғланди. ИИБ расмийси ҳолатдан хабари йўқлигини, ўрганиб маълумот беришини билдирди.
Kun.uz ихтиёрида “Отабек Валломов” манба айтганидек тадбиркор Бахтиёр Валломовнинг ўғли экани ҳақида аниқ далил мавжуд эмас.
Маълумот учун, Бахтиёр Валломов 2018 йилда Марғилондаги “Файз-бинокор Олтиариқ” корхонаси раҳбари ўринбосари сифатида “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган қурувчи” фахрий унвонини олган эди.
Мавзуга оид

13:36 / 03.05.2025
Фарғона ва Урумчи ўртасида тўғридан тўғри авиақатновлар йўлга қўйиляпти

17:21 / 28.04.2025
“Чуқурларга тўла кўча” – Фарғона шаҳри марказидаги абгор йўл қачон таъмирланади?

12:15 / 28.04.2025
Фарғонада 1 майдан ичимлик ва оқова сув хизматлари нархи ошади

09:14 / 27.04.2025