Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасида фуқаролар келиб-кетиши тўғрисидаги битимга ўзгартиришлар киритилди
“Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида”ги президент қарори қабул қилинди.

Фото: gov.kg
2006 йил 3 октябрдаги Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳукуматлари ўртасида фуқароларнинг ўзаро келиб-кетишлари тўғрисидаги битимга ўзгартиришлар киритиш ҳақидаги баённома тасдиқланди.
Баённома 2024 йил 18 июл куни Тошкент шаҳрида имзоланган.
Ички ишлар вазирлиги ва Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари ушбу халқаро шартномани амалга ошириш учун масъул бўлган ваколатли органлар этиб белгиланди.
Вазирлар Маҳкамаси ҳамда тегишли вазирлик ва идораларнинг раҳбарлари мазкур халқаро шартнома кучга киргандан кейин белгиланган тартибда унинг қоидалари амалга оширилиши устидан назоратни таъминлайди.
Мавзуга оид

07:52
Қирғизистондаги зилзила кучи водий вилоятларида ҳам сезилди

12:13 / 06.05.2025
Сўх ва Шоҳимардонга автомобилда ўтиб-қайтишда муаммо юзага келди

21:02 / 29.04.2025
Қирғизистонда урушга ёллашда айбланган “Рус уйи” ходими ҳибсдан қўйиб юборилди

17:57 / 29.04.2025