Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ компанияси Украинага сунъий йўлдош тасвирларидан фойдаланишини чеклади
Maxar Technologies суратларидан фойдаланишга қўйилган чеклов АҚШ ҳукуматининг Украинага разведка маълумотларини беришни тақиқлагани билан боғланмоқда.
Американинг Maxar Technologies компанияси Украинага ўзининг сунъий йўлдош суратларидан фойдаланишни чеклаб қўйди. Бу ҳақда «Милитарний» нашри сервиснинг бир нечта фойдаланувчиларига таяниб хабар берди.
Қайд этилишича, компания ўз қарорини «маъмурий сўров» билан асослаган. Махар суратларидан фойдаланиш имконияти ёпиб қўйилгани тўғрисидаги «КиберБорошно» OSINT жамиятида (очиқ манбалар бўйича разведка) ҳам маълум қилинган. Компаниянинг ўзи ҳозирча ҳолатга изоҳ бермади.
«Милитарний» Maxar суратларидан фойдаланишга қўйилган чекловни АҚШ ҳукуматининг Украинага разведка маълумотларини беришни тақиқлагани билан боғламоқда.
Maxar Technologies — тижорий сунъий йўлдош суратларини тақдим этадиган асосий компаниялардан бири. Украиналик фойдаланувчилар унинг суратлари ёрдамида Россия қўшинлари ҳаракатини кузатиши ҳамда берилган зарбалар оқибатини қайд этиб бориши мумкин эди. Maxar сунъий йўлдошлари ёрдамида олинган кадрлардан, шунингдек, дунё оммавий ахборот воситалари ҳам фойдаланиб келади.
5 март куни Financial Times нашри ўз манбаларига таяниб, АҚШ Украина билан разведка маълумотлари алмашишни тўхтатгани ҳақида ёзганди. Fox News журналисти Жеки Хайнрихнинг маълум қилишича, Марказий разведка бошқармаси директори Жон Ли Рэтклифф АҚШ «бутун дунёда тинчликни таъминлаш учун барчани жавоб беришга чақириш мақсадида разведка фронтида танаффус» олганини «яширинча тасдиқлаган».
Мавзуга оид
01:39 / 12.05.2025
Британия разведкасига илк бор аёл киши раҳбарлик қилади
15:05 / 31.03.2025
Байден даврида Украина ва АҚШ ўртасида қандай баҳслар бўлган? NYT суриштирувидан асосий гаплар
22:06 / 20.03.2025
Британия разведкаси: Россия армиясининг Украинадаги йўқотишлари 900 минг кишига етди
22:27 / 15.03.2025