Жаҳон | 22:27 / 15.03.2025
920
2 дақиқада ўқилади

Европа Иттифоқи ҳарбий разведка учун сунъий йўлдош тармоғини яратиши мумкин

Янги тармоқ таҳдидларни, жумладан, қўшинлар ҳаракатини аниқлаш ва ҳарбий ҳаракатларни мувофиқлаштириш учун ишлатилади.

Фото: Getty Images

Европа Иттифоқи ҳарбий разведка учун АҚШ имкониятларини қисман алмаштирадиган янги сунъий йўлдош тармоғини яратиши мумкин. Бу ҳақда Европанинг мудофаа ва коинот бўйича комиссари Андриус Кубилиус Financial Times нашрига берган интервьюсида маълум қилди, деб ёзди The Telegraph.

«Ўзгарувчан геосиёсий вазиятни инобатга олган ҳолда, Еврокомиссия хавфсизлик учун геофазовий разведка ёрдамини яхшилаш мақсадида сунъий йўлдош имкониятларини кенгайтириш масаласини кўриб чиқмоқда», деди у.

Унинг сўзларига кўра, музокаралар энди бошланган бўлса-да, янги тармоқ таҳдидларни, жумладан, қўшинлар ҳаракатини аниқлаш ва ҳарбий ҳаракатларни мувофиқлаштириш учун ишлатилади.

«Биз Ерни кузатиш бўйича давлат хизмати сифатида махсус тизим яратишни мақсад қилганмиз. У юқори технология ва юқори маълумотларга эга бўлади», деб қўшимча қилди Кубилиус.

Аввалроқ, Буюк Британия разведка маълумотларини алмашиш учун альянс тузиши мумкинлиги, унга АҚШ кирмаслиги ҳақида хабар берилган эди.

Яқинда АҚШ Украина билан Россияга қарши разведка маълумотларини алмашмасликка қарор қилди, аммо кейинчалик бу қарорини ўзгартирди.

Мавзуга оид