Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Литва кассетали ўқ-дорилар бўйича конвенциядан расман чиқди
Халқаро конвенция кассетали ўқ-дориларни сотиб олиш, улардан фойдаланиш ва ишлаб чиқаришни тақиқлайди. Литва «потенциал тажовузкорни тийиб туриш учун» ундан чиқишга қарор қилди.
Литва ушбу турдаги қуролларни ишлаб чиқариш, фойдаланиш ва топширишни тақиқловчи кассетали ўқ-дорилар тўғрисидаги конвенциядан расман чиқди, деб хабар берди Литва миллий радио ва телевидениеси (LRT) 6 март, пайшанба куни.
Халқаро шартномадан чиқиш ҳақидаги қарор Литва парламенти томонидан 2024 йилнинг ёзида қабул қилинган эди. Кейинчалик, Литва ҳукумати БМТга зарур ҳужжатларни юборди ва шу билан конвенциядан чиқиш тартибини бошлади.
Кассетали ўқ-дорилар тўғрисидаги конвенция 2010 йилда кучга кирган, бироқ қатор давлатлар, жумладан, АҚШ, Россия ва Хитой ҳали унга аъзо бўлмаган.
Кассетали ўқ-дорилар
Қуролли можароларда кассетали ўқ-дорилардан фойдаланишга қарши бўлганлар уларни назорат қилиш қийинлиги, бу эса тинч аҳоли учун номутаносиб таҳдидни кучайтиришини таъкидлайди.
Литва ҳукумати бундай қуроллардан фойдаланишнинг эҳтимолий салбий оқибатларини минималлаштиришга ваъда бермоқда. Хусусан, ҳар қандай ҳарбий ҳаракатлардан сўнг портламаган ўқ-дориларни имкон қадар тезроқ аниқлаш ва йўқ қилишни таъминлайдиган алгоритмни амалга ошириш режалаштирилган.
Мавзуга оид
19:13 / 23.05.2025
Литва 1 июндан Россиянинг нобиометрик хорижга чиқиш паспортини тан олмайди
19:20 / 19.05.2025
Литва Беларус устидан БМТ Халқаро судига даъво киритди
11:42 / 07.05.2025
Сербия ОАВ: Латвия ва Литва Вучичнинг самолётини ўтказмайди
15:31 / 16.04.2025