Тошкентда 4 та автомобил ўзаро тўқнашди
Шаҳрисабз-Тарас Шевченко кўчалари чорраҳасида Spark, Epica, BYD ва Nexia-2 иштирокида ЙТҲ содир бўлган. Spark ҳайдовчисига биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган.

Фото: Ижтимоий тармоқлар
2025 йилнинг 7 март куни соат 00:10 ларда Миробод тумани, Шаҳрисабз-Тарас Шевченко кўчалари чорраҳасида йўл-транспорт ҳодисаси юз берди.
Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ хабарига кўра, Spark русумли транспорт воситаси, Epica русумли транспорт воситаси, BYD русумли транспорт воситаси ва Nexia-2 русумли автомашиналари ўзаро тўқнашуви натижасида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.
ЙТҲ натижасида Spark русумли автомашина ҳайдовчисига шифокорлар томонидан биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган.
Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.