Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитой Ўзбекистонда таълим ва касбга тайёрлаш ўқув марказини очади
Ўзбекистон Бош консулхонаси кўмагида Ўзбекистон Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Миграция агентлиги ҳамда Хитойнинг JC Finance Interconnect Holdings компанияси раиси У Тинйи ўртасида онлайн учрашув ташкил этилди.
Музокаралар давомида Ўзбекистонда "яшил" энергетика, қишлоқ хўжалиги, АКТ, туризм каби соҳа мутахассислари учун илғор халқаро стандартлар асосида қайта тайёрлаш ва малакани ошириш дастурларини ишлаб чиқиш масалалари муҳокама қилинди.
Томонлар, шунингдек, Ўзбекистон талабалари учун Хитойнинг етакчи олий ўқув юртларида грантлар ажратиш ва номзодларни танлаш хусусида фикр алмашдилар.
Учрашув якунида JC Finance Interconnect Holdings компанияси вакилларининг Ўзбекистонга сафарини ташкил этишга келишиб олинди. Сафар давомида Ўзбекистон фуқароларини таълим ва касбий фаолиятга тайёрлаш бўйича хизматлар кўрсатиш марказини очиш юзасидан тегишли вазирлик ва идораларда учрашувлар ўтказилиши режалаштирилган.
Мавзуга оид
11:37 / 26.05.2025
Деҳлида Ўзбекистон-Ҳиндистон таълим форуми ўтказилди
17:17 / 22.05.2025
3 ёшли жиянини 3 та тилда гапиртирган йигит: мия сирларини ўрганаётган Жамшидбек ҳикояси
15:28 / 19.05.2025
Сурхондарёда 11 нафар ўқитувчи 2 минг доллардан кўп маош олаётгани айтилди. Президент буни Британия билан таққослади
18:16 / 15.05.2025