Киев: Россия қуролли кучлари Украинага йирик ҳаво ҳужумини амалга оширмоқда
Област маъмурияти раҳбарининг сўзларига кўра, Украинанинг марказий қисмидаги Кропивницкийга ҳужум қилинган, ярадорлар бор.

Фото: Telegram / kirovogradskaODA
Россия қуролли кучлари яна Украинага йирик ҳаво ҳужумини амалга оширмоқда. Украина ҳарбий-ҳаво кучлари 20 март, пайшанбага ўтар кечаси бир қатор йўналишлардан дронларнинг ҳаракатланиши ҳақида хабар берди.
Шу тариқа, Кировохрад области давлат маъмурияти раҳбари Андрей Райкович Telegramʼда мамлакат марказидаги Кропивницкий энг катта ҳужумни бошидан кечирганини ёзди – хусусий сектор, кўп қаватли уйлар зарар кўрган, ярадорлар бор, улар орасида бола ҳам бор. Шифокорлар бир нечта операцияларни амалга оширдилар. Райковичнинг сўзларига кўра, айниқса, Новониколаевка ва Балашовка микрорайонлари ҳужумга учраган. Тезкор штаб йиғилиши бўлиб ўтди, эрталаб шаҳарнинг барча коммунал хизматлари оқибатларни бартараф этиш устида иш олиб боради.
Харкив области ҳарбий маъмурияти раҳбари Олег Синегубовнинг 19 март куни маълум қилишича, Россия қуролли кучлари авиациядан фойдаланган ҳолда Купянскка зарбалар берган.
Синегубовнинг сўзларига кўра, бир неча соат ичида шаҳарга 20 дан ортиқ бошқариладиган ҳаво бомбалари ташланган.
Зеленский: Россия Украина инфратузилмасига ҳужум қилишда давом этмоқда
«Ҳозир кўплаб минтақаларда Россияга аслида нима кераклиги эшитилмоқда. 40 га яқин "шаҳедлар" осмонимизда, ҲҲМ ишламоқда», деб ёзди Украина президенти Володимир Зеленский 19 мартга ўтар кечаси Кремл Россия президенти Владимир Путин Оқ уй раҳбари Доналд Трампнинг Россия ва Украина 30 кун энергетика тизимига зарба беришдан воз кечгани ҳақидаги таклифини қўллаб-қувватлаги тўғрисидаги баёнотидан кейин.
Зеленский, шунингдек, «айниқса, фуқаролик инфратузилмасига» зарбалар ҳақида хабар берди. «Сумидаги касалхонага "шаҳед" томонидан тўғридан тўғри зарба берилди, Донецк областидаги шаҳарларга зарбалар, ҳужумкор дронлар ҳозирда Киев, Житомир, Суми, Чернихив, Полтава, Харкив, Кировоҳрад, Днипропетровск ва Черкасск вилоятлари осмонида», деб ёзди у.
Украина президенти Россияга қарши янги санкциялар қўллаш, Украинага кўпроқ ёрдам кўрсатиш, «иттифоқчиларни мустаҳкамлаш» ва тўрт йилдан буён ўзини Россия ҳарбий агрессиясидан ҳимоя қилиб келаётган ўз мамлакати учун хавфсизлик кафолатлари устида иш олиб боришга чақирди. «Бугун Путин ўт очишни тўлиқ тўхтатиш бўйича таклифни амалда рад этди. Бутун дунё Путиннинг урушни узайтириш бўйича ҳар қандай уринишларини рад этиши тўғри бўларди», — қўшимча қилди Зеленский.
Мавзуга оид

22:06 / 20.03.2025
Британия разведкаси: Россия армиясининг Украинадаги йўқотишлари 900 минг кишига етди

21:54 / 20.03.2025
Евроиттифоқ Россия активларини мусодара қилиш муҳокамасини тўхтатди

20:30 / 20.03.2025
Кремл: Россия ва АҚШ 24 март куни ғалла битимини тиклаш бўйича музокаралар ўтказади

10:51 / 20.03.2025