Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жанубий Кореяда ўрмон ёнғинлари оқибатида тўрт киши ҳалок бўлди. Мамлакатда фавқулодда ҳолат эълон қилинди
Ёнғин Сеулдан 250 км жануби-шарқда жойлашган Санчхонда бошланган. Ҳозирга қадар 1,5 мингдан ортиқ одам эвакуация қилинган.
Жанубий Кореяда ўрмон ёнғинлари оқибатида тўрт киши ҳалок бўлди ва яна олти киши жароҳат олди. Бу ҳақда мамлакат қутқарув хизматларига таяниб, Yonhap агентлиги хабар берди.
Қайд этилишича, ёнғин Сеулдан 250 километр жануби-шарқда жойлашган Санчхон уэздида бошланган ва бошқа ҳудудларга тарқалган.
Расмийларнинг маълумотларига кўра, ёнғин натижасида 1,5 мингдан ортиқ одам эвакуация қилинган. Ўт ўчирувчилар вертолётлар ёрдамида ёнғинни ўчиришга уринмоқда.
Жанубий Корея ҳукумати 22 март куни миллий офат режими жорий этилганини эълон қилди. Ички ишлар ва хавфсизлик вазирлиги мазкур чоралар Улсан шаҳри, Шимолий ва Жанубий Кёнсан провинцияларида кучга кирганини маълум қилди.
Ёнғиндан зарар кўрган ҳудудлар орқали поездлар ҳаракати вақтинда тўхтатилган, шунингдек, автомагистраллар орқали ҳам ҳаракат чекланган.
Ўрмон ёнғинлари оқибатида тўрт киши ҳалок бўлган — уларнинг икки нафари ўт ўчирувчилар, шунингдек, яна олти киши жароҳат олган бўлиб, беш нафари оғир аҳволда экани маълум қилинди.
Мавзуга оид
10:43 / 26.05.2025
“Кореяда олган тажрибани қишлоғимда қўлламоқчиман” – бўш ерларни ўзлаштираётган шаҳрихонлик йигит
00:47 / 24.05.2025
Жанубий Корея лоукостери Сеул—Тошкент йўналиши бўйича мунтазам қатновларни йўлга қўйди
17:25 / 07.05.2025
T'way Air Сеулдан Тошкентга парвозларни йўлга қўяди
21:14 / 05.05.2025