Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Япон ресторани акциялари нархи шўрвадаги ўлик кемирувчидан сўнг тушиб кетди
Ҳодиса ошкор бўлгач, Zensho Holdings акциялари қиймати 7 фоизгача тушиб кетди. Ваҳоланки, охирги 12 ой ичида акциялар нархи тахминан 25 фоизга ошган эди.
Япониядаги Sukiya ресторанлари тармоғига эгалик қилувчи Zensho Holdings компанияси акциялари мижоз шўрвасидан ўлик кемирувчи топилганидан кейин 7,1 фоизга арзонлашди, деб хабар берди Bloomberg.

Қайд қилинишича, ҳодиса 21 январь куни содир бўлган. Бироқ, компания бу ҳақда фақат ўлик кемирувчи ҳақидаги видео ижтимоий тармоқларда тарқалгач, орадан 2 ой ўтиб хабар берган.
Япония ғарбидаги Тоттори шаҳрида содир бўлган ҳодисада кемирувчи шўрвага таом тайёрлаш жараёнида тушган. Аммо хизматчилар уни буни пайқамаган. Ресторан санитария текшируви учун ёпилгани, унга «бегона нарсалар» кириб келиши эҳтимолини бартараф этиш чоралари кўрилгани ва ходимлар гигиена назорати бўйича қўшимча тренингдан ўтказилгани таъкидланмоқда. Соғлиқни сақлаш ходимлари томонидан ўтказилган текширувдан сўнг, ресторан фаолиятини давом эттирган. Sukiya воқеани тезроқ ошкор қилмагани учун узр сўради.
Таъкидланишича, ҳодиса ошкор бўлгач, Zensho Holdings акциялари қиймати 7 фоизгача тушиб кетган. Ваҳоланки, охирги 12 ой ичида акциялар нархи тахминан 25 фоизга ошган эди.
Контекстдан гап қайси кемирувчи - каламуш ёки сичқон ҳақида кетаётгани аниқ эмас. Ижтимоий тармоқларда «омадсиз таом» видеолари ва скриншотлари тарқалди, хусусан, SCMP унинг фотосуратини нашр этди.
Шўрва ичидаги кемирувчи ҳодисаси Sukiya бизнесидаги таркибий муаммони кўрсатмайди, бироқ компания буни ягона ҳодиса сифатида унутиб қолдиролмайди. Воқеанинг Zensho акцияларига узоқ муддатли таъсири қанча мижоз йўқотилгани билан боғлиқ.
Мавзуга оид
14:06 / 26.05.2025
Япония бозори учун кадрлар тайёрлаш бўйича таълим дастурлари ишлаб чиқилади
15:50 / 25.05.2025
Япония кемаси Россия билан баҳсли орол яқинида огоҳлантиришсиз ўт очди
21:15 / 21.05.2025
Япония қишлоқ хўжалиги вазири гуруч ҳақидаги гапларидан кейин истеъфо берди
09:05 / 21.05.2025