Жаҳон | 09:05 / 25.03.2025
5033
2 дақиқада ўқилади

Жанубий Кореяни ўрмон ёнғинлари қамраб олди. Фоторепортаж 

Жанубий Кореядаги ёнғинлар 21 март куни бошланди ва кетма-кет тўрт кундан бери давом этмоқда. 

Фото: Yonhap / EPA / ТАСС

Дам олиш кунлари Жанубий Кореянинг жануби-шарқини ўрмон ёнғинлари қамраб олди. Ёнғин қарийб 9 минг гектар майдонга тарқалди ва камида тўрт киши ҳалок бўлди. 162 та бино, жумладан, минг йиллик буддистлар ибодатхонасига зарар етди.

Ёнғинлар Сеулдан 250 км жанубда жойлашган Санчеон округида бошланиб, тез орада мамлакат жануби-шарқий қисмига тарқалди. Тўрт нафар давлат хизматчиси, жумладан, уч нафар ўт ўчирувчи ҳалок бўлди. Яна тўққиз киши жароҳатланган, улардан беш нафарининг аҳволи оғир. Минг йиллик буддистлар ибодатхонасига ҳам зарар етган.

Фото: Yonhap / EPA / ТАСС
Фото: Yonhap / EPA / ТАСС
Фото: Yonhap / EPA / ТАСС

Табиий офат ҳудудидан 3000 га яқин одам эвакуация қилинди, темирйўл ҳаракати ва айрим автойўлларда ҳаракат тўхтатилди.

Душанба куни эрталаб 29 та ёнғин ўчоғидан 25 таси ўчирилган. Ёнғиннинг тез тарқалишига қуруқ ва шамолли об-ҳаво ёрдам беряпти. Санчеонда жума куни содир бўлган биринчи ёнғинга майса ўрувчи мосламадан келиб чиққан учқун сабаб бўлган. Ийсонг уездидаги яна бир ёнғин қабристонда бошланган.

Санчеон фалокат зонаси деб эълон қилинди ва душанба куни ҳукумат зонага жануби-шарқдаги яна учта уездни қўшди: Улчу, Ийсонг ва Хадонг.

Фото: Yonhap / EPA / ТАСС
Фото: Minwoo Park / Reuters
Фото: Minwoo Park / Reuters

Мавзуга оид