Россия Марказий банки СССР тақдири хавфидан огоҳлантирди — Reuters
АҚШ ва OPEC нефт бозорини тўлдириши орқали жаҳондаги нефт нархларининг кескин тушиши Россия иқтисодиёти учун ҳалокатли оқибатларга олиб келиши мумкин. Reuters агентлиги ёзишича, Россия Марказий банки В.Путин ва ҳукуматни бундан огоҳлантирган.

Фото: Reuters
Reuters агентилигига кўра, бу огоҳлантириш АҚШ президенти Доналд Трамп ва Россия президенти Владимир Путин Украинадаги урушни тўхтатиш ҳақида музокара бошлашидан бир неча ҳафта аввал қилинган. Трамп Россияга қарши янада кучли санкциялар жорий этилишини айтган ва АҚШда нефт қазиб чиқаришни ошириш ниятида эканини билдирган. Шунингдек, у Саудия Арабистонини ҳам кўпроқ нефт қазиб чиқаришга ундамоқчи.
Марказий банк ҳар йили ёпиқ ҳисоботларда иқтисодий хавфларни таҳлил қилади, лекин бу дафъа илк марта 1980-йиллардагига ўхшаш узоқ муддатли нефт нархлари пасайиши мумкинлигини таъкидлаган. Ўша йиллардаги инқироз совет иттифоқи парчаланишига олиб келган эди.
Марказий банк нефт бозорига АҚШ ва OPEC қандай таъсир ўтказиши мумкинлиги ҳақида аниқ сценарий келтирмаган, аммо нефт нархи Россия иқтисодиёти учун асосий хатарлардан бири сифатида қайд этилган.
Шунингдек, Россия Иқтисодиёт вазирлиги ҳам алоҳида тақдимот билан чиқиб, инвесторлар фаоллиги пасайиши, харажатлар ошиши ва «чиқинди қарзлар» ортиши каби хавфлар ҳақида гапирган.
«Нефт нархи сезиларли хавф манбаи ҳисобланади. Бу — АҚШ ва OPECдан ташқари ҳудудларда ҳам қазиб чиқариш ҳажми ошиш эҳтимоли билан боғлиқ», — дейилади слайдларидан бирида.
Айни пайтда, OPECдаги захира қазиб чиқариш қуввати Россиянинг хом нефт экспорт ҳажмига тенглашган — бу эса бозорда Россияни осонликча алмаштириш мумкинлигини англатади.
Тақдимотда таъкидланишича, «тарихда шундай ҳолат бўлган: 1974–1985 йилларда нефт нархлари юқори бўлган даврдан сўнг, 18 йил (!!!) давомида улар паст даражада қолди». Бу фикр учта ундов белгиси билан ёзилган.
Марказий банк ва иқтисодий вазирликнинг бу огоҳлантиришлари Россия ҳукумати ва шахсан Путинга нефт нархи пасайиши сиёсий ва иқтисодий оқибатлари бўйича жиддий сигнал сифатида қаралаётганини кўрсатмоқда.
Мавзуга оид

20:48 / 25.03.2025
АҚШ Россия ва Украина билан Қора денгизда ўт очишни тўхтатиш бўйича келишиб олди – Оқ уй

11:02 / 25.03.2025
ОАВ Россия ва АҚШнинг Ар-Риёддаги музокаралар бўйича қўшма баёноти қачон эълон қилинишини аниқлади

08:21 / 25.03.2025
АҚШ сенаторлари Россия активларини мусодара қилиш ва уларни Украинага топширишни талаб қилмоқда

01:01 / 25.03.2025