Жаҳон | 22:14 / 26.03.2025
5833
1 дақиқада ўқилади

Литвада ўтказилган ҳарбий машғулотларда тўрт нафар америкалик ҳарбий бедарак йўқолди

ОАВ йўқолган ҳарбийлар ҳалок бўлгани ҳақида ёзмоқда. Аммо ҳозирча бу расман тасдиқланмади.

Фото: LRT

Литвадаги ўқув машғулотлари давомида америкалик тўрт нафар ҳарбий хизматчи йўқолиб қолди, деб ёзмоқда LRT.

Қайд этилишича, воқеа 25 март куни мамлакат шарқида жойлашган Пабраде шаҳридаги полигонда содир бўлган. Ҳарбийлар билан бирга М88 гусеницали зирҳли машина ҳам йўқолган.

Қидирув операциясига Литва ва бошқа давлатларнинг ҳарбийлари жалб этилган, чегара хизмати ва Ҳарбий-ҳаво кучлари вертолётлари ҳавога кўтарилган.

«Ҳодиса юз берган эҳтимолий жой аниқланди, қидирув ва қутқарув операцияси олиб борилмоқда», – дейди Литва армияси майори Гинтаутас Цюнис.

АҚШ армиясининг Европа ва Африкадаги қўмондонлиги аскарлар йўқолганини тасдиқлаган. Таъкидланишича, уларнинг барчаси битта дивизияга тегишли бўлиб, полигонга режали тактик ўқувларда иштирок этиш учун борган.

Литванинг Lrytac порталининг ёзишича, зирҳли машина ботқоқликдан топилган, ҳарбийларнинг барчаси ҳалок бўлган. Ҳозирча ушбу маълумот расман тасдиқланмаган.

Фозилбек Юсупов
Тайёрлаган Фозилбек Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид