Ўзбекистон | 08:11 / 28.03.2025
3151
1 дақиқада ўқилади

Қирғизистонда содир бўлган зилзила кучи Наманганда сезилди

Ўзбекистон ҳудудида сезилиш кучи: Янгиқўрғон, Косонсой ва Чортоқ туманларида 2 балл.

Жорий йилнинг 28 март куни Қирғизистонда зилзила содир бўлди.

Сейсмопрогностик мониторинг республика маркази хабарига кўра, соат 6:17 да эпицентри Қирғизистоннинг Жалолобод вилоятида бўлган зилзила магнитудаси 3,7 ни ташкил қилган.

Чуқурлиги: 10 км. Зилзила эпицентри Тошкентдан 216 км шимоли-шарқда. Эпицентрда сезилиш кучи: 5 балл

Ўзбекистон ҳудудида сезилиш кучи:

  • Янгиқўрғон туманида 2 балл, 45 км;
  • Косонсой туманида 2 балл, 53 км;
  • Чортоқ туманида 2 балл, 54 км.

Мавзуга оид