Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
КХДРда ҳарбийлар Сеул шаҳрига ўхшаш базада машғулотлар ўтказади — кореялик асир
Сеул ва Жанубий Кореянинг бошқа шаҳарларига ўхшаш тарзда қурилган полигон Коксан округида жойлашган.
Шимолий Корея ҳарбийлари Сеул ва Жанубий Кореянинг бошқа шаҳарларига ўхшаш тарзда қурилган ҳарбий базада машғулотлар ўтказмоқда. Бу ҳақда украиналиклар томонидан Курск областида асирга олинган Ри исмли КХДР ҳарбийси маълум қилди.
Рининг сўзларига кўра, ушбу база Коксан округида жойлашган ўқув полигони бўлиб, Жанубий ва Шимолий Корея ўртасидаги демилитаризация қилинган ҳудуддан атиги 65 километр узоқликда жойлашган.
«Полигон Сеулнинг Чонногу, Бусан, Тэгу, Чонжу туманлари ва Чежудо оролидаги иншоотларни ёдга солувчи географик шакл ва биноларга эга», — дейди у.
Журналистлар Коксан ҳудудининг сунъий йўлдош тасвирларини ўрганиб чиқиб, КХДР ҳарбий хизматчисининг сўзларига тасдиқ топган. Суратларга кўра, базанинг узунлиги тахминан 3,5 километр, эни эса 1,5 километрни ташкил этади. У ердаги биноларнинг аксарияти бир қаватли ёки охиригача қурилмаган.
Бундан ташқари, полигонга 33 та танк ва саккизта авиамодел жойлаштирилган бўлиб, улар мазкур ҳудудда 20 йилдан ортиқ вақтдан бери турган бўлиши мумкин.
Аввалроқ Шимолий Корея снаряд ва ракеталар ишлаб чиқарувчи заводлари майдонини охирги уч йилда сезиларли даражада кенгайтиргани тўғрисида хабар берилганди. The Washington Postʼга кўра, урушнинг иккинчи йилида КХДР Россияга 1,6 миллионга яқин снаряд юборган.
Мавзуга оид
10:43 / 26.05.2025
“Кореяда олган тажрибани қишлоғимда қўлламоқчиман” – бўш ерларни ўзлаштираётган шаҳрихонлик йигит
17:55 / 25.05.2025
КХДРда эсминецни сувга туширишда юз берган авария иши бўйича уч киши ҳибсга олинди
00:47 / 24.05.2025
Жанубий Корея лоукостери Сеул—Тошкент йўналиши бўйича мунтазам қатновларни йўлга қўйди
20:05 / 22.05.2025