Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқанд шаҳрига кириш йўллари вақтинча ёпилади
«Марказий Осиё — Европа Иттифоқи» биринчи саммити ўтказилиши муносабати билан 3, 4 ва 5 апрел кунлари Самарқанд шаҳрига кириш чекланади.
Самарқандда ўтказиладиган «Марказий Осиё — Европа Иттифоқи» биринчи саммити муносабати билан шаҳарга кириш йўллари вақтинчалик ёпилади. Бу ҳақда Самарқанд вилояти ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.
Қайд этилишича, 3, 4 ва 5 апрел кунлари вилоят ҳудудидан транзит ўтувчи транспорт воситалари учун айланма ҳаракат ташкил этилади. Ҳайдовчилар учун махсус флаерлар ишлаб чиқилган бўлиб, уни QR-код ёрдамида мобил илова орқали ҳам кўриш мумкин.

Ушбу харитага қуйидаги ҳавола орқали кириш мумкин.
«Ҳурматли ҳайдовчилар, белгиланган тартиб-қоидаларга қатъий амал қилишингизни сўраб қоламиз», — дейилади хабарда.
Шунингдек, бошқарма мазкур кунларда Самарқанд шаҳрига ташриф режалаштириганлардан имкон қадар бошқа кунларга қолдиришларини сўради.
Мавзуга оид
23:09 / 23.05.2025
Самарқандда машинасида шер боласини олиб юрган шахс аниқланди
21:06 / 22.05.2025
Самарқанд шаҳрига янги прокурор тайинланди
17:07 / 21.05.2025
Шавкат Мирзиёев Украина можаросини дипломатия ва музокаралар йўли билан ҳал этишга чақирди
18:43 / 16.05.2025