Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россия армияси Харкивга ҳужум қилди: ҳалок бўлганлар бор
УУА зарбалари натижасида кўп қаватли уйлар шикастланган. Айни дамда уч киши ҳалок бўлгани ва 32 киши яралангани маълум.
Фото: AP
Россия армияси 3 апрел, пайшанба куни кечқурун Харкивнинг Новобаварский районига дронлар билан ҳужум қилди. Дронлар зарбалари оқибатида кўп қаватли уйлар зарар кўрган. Айни дамда уч киши ҳалок бўлгани ва 32 киши, жумладан, бир бола яралангани маълум.
Шаҳар мэри Игор Тереховнинг сўзларига кўра, қутқарувчилар тагида одамлар қолиб кетган бўлиши мумкин бўлган вайроналарни тозалашда давом этмоқда.
4 апрелга ўтар кечаси Днипрога ҳам Shahed типидаги учувчисиз учоқлар ҳужум қилди. Днипропетровск вилояти ҳарбий маъмурияти бошлиғи Сергей Лисак уч нафар қурбон ҳақида маълум қилди. Унга кўра, шаҳар туманларидан бирида уй ёниб кетган, маъмурий бинолар зарар кўрган.
Шунингдек, Киев ва Запорижжя вилоятлари расмийлари дрон ҳужумлари натижасида жабрланганлар ва талафотлар ҳақида хабар берди.
Мавзуга оид
13:11 / 28.05.2025
NYT: Россия Запорижжя АЭСни ўз энерготизимига улашни режалаштирмоқда
10:23 / 28.05.2025
Давлат департаменти спикери: Россия Трампнинг сўзларини жиддий қабул қилиши керак
09:03 / 28.05.2025
WSJ: Трамп Россияга қарши санкцияларни кучайтириш ҳақида ўйлаяпти
21:34 / 27.05.2025