Жаҳон | 16:24 / 06.04.2025
1838
2 дақиқада ўқилади

Буюк Британия гипертовушли ракета двигателини муваффақиятли синовдан ўтказди

Мудофаа вазирлигига кўра, синовлар олти ҳафта давом этган. Ушбу двигател оддий ракеталарга нисбатан узоқроқ парвоз қилиш имкониятини тақдим этади.

Фото: gov.uk

АҚШдаги NASA Langley тадқиқот марказида гипертовушли двигател устида 233 та муваффақиятли статистик синов ўтказди. Синовлар Мах тезлик кўрсаткичларининг барча диапазонини қамраб олган ва двигател конструкцияси ишончлилигини тасдиқлаган. Бу ҳақда Буюк Британия Мудофаа вазирлиги хабар берди.

Гипертовушли қурол учун двигателни яратиш билан Буюк Британия ва АҚШнинг махсус муассасаларидан иборат гуруҳ шуғулланмоқда. Ишлар Буюк Британиянинг Мудофаа фан ва технологиялар лабораторияси раҳбарлигида олиб бориляпти. Гуруҳ таркибидан АҚШ Ҳарбий-ҳаво кучлари тадқиқот лабораторияси ва бир нечта ҳамкорлар, жумладан, UK SME Gas Dynamics Ltd компанияси ўрин олган.

Синовлар 2030 йилга бориб гипертовушли қурол прототипини тайёрлаш доирасида ўтказилган. Бу келажакда Британия Қуролли кучларига устунлик тақдим этиши кутилмоқда. Синовлар олти ҳафта давом этган. Двигател оддий ракеталарга нисбатан узоқроқ парвоз масофасини таъминлайди.

«Биз тобора хавфли бўлиб бораётган дунёда яшаяпмиз ва қўшинларимизни келажак технологиялари билан таъминлаш, инновациялар жорий этиш ҳамда рақибларимиздан бир қадам олдинда бўлиш айни вақтда биз учун ҳар қачонгидан муҳимроқ», — дейди Буюк Британия мудофаа вазири Жон Ҳили.

2024 йил декабрда Dark Eagle номи билан танилган узоқ масофали гипертовушли ракетани (Long Range Hypersonic Weapon) муваффақиятли синовдан ўтказган эди. Ноябр ойи ўрталарида эса Ҳиндистон ўзининг биринчи узоқ масофали гипертовушли ракетасини муваффақиятли синовдан ўтказган. Ракета ҳар хил турдаги жанговар каллакларни 1500 км масофага етказишга қодир.

Мавзуга оид