Банк маҳаллабай ишлаш тизими доирасида 279 минг нафар аҳоли бандлигини таъминлашни кўзламоқда. Бунда 115 минг нафар аҳоли доимий ишга жойлаштирилади ва 164 минг нафари тадбиркорликка жалб қилинади.
“Бизнесни ривожлантириш банки” Европа молия институтлари билан фаол ҳамкорлик қилмоқда
“Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ Ўзбекистондаги иқтисодий ислоҳотларнинг фаол иштирокчиси бўлиш бир бир қаторда, халқаро молия институтларининг ишончли ҳамкорига ҳам айланмоқда. Банк халқаро ҳамкорликни ривожлантириш ва жаҳон молия бозорларидаги иштирокини кенгайтиришга интилмоқда. Хусусан, банкнинг Европа Иттифоқи худудидаги молия тузилмалари билан ҳамкорлиги йилдан-йилга фаоллашиб бормоқда.

Фото: Бизнесни ривожлантириш банки
Айни пайтда мазкур молия муассасаси Европа инвестиция банки, Франция тараққиёт агентлиги, Коммерцбанк, AKA Bank, Хелаба банки, ODDO-BHF, Райффайзенбанк, UBAF каби молия институтлари билан ҳамкорлик қилиб келмоқда.
“Бизнесни ривожлантириш банки” Германиянинг Хермес ва Австриянинг OeKB каби экспорт кредит агентликлари билан ҳамкорликда инвестицион лойиҳаларни молиялаштириш борасида ҳам тажрибага эга.
Бугунга қадар банк томонидан Европа инвестиция банки, Коммерцбанк, AKA Bank, Хелаба банки, ODDO-BHF каби банк ва молия институтлари билан 110 млн евродан ортиқ келишувлар амалга оширилмоқда.
Шу билан бирга, Франция тараққиёт агентлиги (AFD), Райффайзенбанк, UBAF каби ҳамкорлар билан 56 млн евро миқдоридаги келишувларни амалга ошириш бошланган.
Мазкур ҳамкорлик доирасида “Бизнесни ривожлантириш банки” томонидан тадбиркорлик ташаббуслари, шу жумладан, аёллар тадбиркорлиги қўллаб-қувватланади ва халқаро савдо шартномаларни молиялаштириш амалга оширилади.
Шунингдек, Франция тараққиёт агентлиги ҳамда KFW каби тараққиёт банкларининг кўмагида банк амалиётининг халқаро тажрибасини жорий қилиш, тадбиркорларни ўқитиш ва улар учун тренинглар ташкил этиш ишлари амалга оширилади.
Маълумот учун, “Бизнесни ривожлантириш банки” 2023 йилда собиқ АТБ “Қишлоқ қурилиш банк” негизида қайта ташкил этилган. Самарали менежмент натижасида банкнинг молиявий барқарорлиги мустаҳкамланмоқда.
Хусусан, 2025 йил 1 апрель ҳолатига, банкнинг кредит қўйилмалари 22 трлн 530 млрд 800 млн сўмга етди.
Жорий йилда “Бизнесни ривожлантириш банки” томонидан барча манбалар ҳисобидан 10 трлн 400 млрд сўмлик кредитлар ажратиш режа қилинган.
Мавзуга оид

17:00 / 15.04.2025
“Бизнесни ривожлантириш банки”да 174 та жараённинг 104 таси тўлиқ рақамлаштирилган

11:00 / 20.03.2025
“Бизнесни ривожлантириш банки” 2024 йилдаги фаолияти бўйича жамоатчиликка ҳисобот берди

17:00 / 14.03.2025
“Бизнесни ривожлантириш банки” Парижда 50 млн евролик битимлар имзолади

17:00 / 13.02.2025