“Бизнесни ривожлантириш банки”да 174 та жараённинг 104 таси тўлиқ рақамлаштирилган

Фото: Бизнесни ривожлантириш банки
Бу ҳақда Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида ўтказилган брифингда банк Ахборот хизмати раҳбари Шуҳрат Орипов хабар берди.
Брифингда “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ яқин келажакда ўз олдига мамлакатдаги энг илғор замонавий инновацион банк бўлишни мақсад қилиб қўйгани таъкидланди.
Банкнинг 2024-2026 йилларга мўлжалланган Стратегиясида белгиланган 250 та ташаббуснинг қарийб 72 таси бевосита ахборот технологиялари ва рақамлаштиришга доир ташаббуслар ҳисобланади.
Банкда жисмоний шахслар учун, яъни чакана банк хизматлари бўйича жами 53 та жараён мавжуд бўлиб, улардан 44 таси рақамлаштирилган. Бу йўналишдаги рақамлаштириш даражаси 83 фоизни ташкил қилади.
Айни вақтда юридик шахслар учун, яъни корпоратив банк хизматлари бўйича мавжуд 40 та жараённи рақамлаштириш бўйича фаол чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. "Бизнесни ривожлантириш банки"даги ички жараёнлар бўйича 44 та жараённинг 27 таси рақамлаштирилган. Бу эса 61 фоиз рақамлаштириш даражасини кўрсатмоқда.
Шунингдек, Банк хизматлари офислари ва Банк хизматлари марказлари йўналишларида жами 37 та жараён мавжуд бўлиб, улардан 20 таси рақамлаштирилган.
Ўтган даврда “Сбертех” мисолида банкнинг “BRB-Tech” IT-маркази ташкил этилди.
Халқаро стандартларга мос кредит конвейери – андеррайтинг, скоринг тизимлари яратилди.
Янги брендга мос равишда “Бизнесни ривожлантириш банки”нинг мобил иловаси ребрендинг қилинди.
Ҳозирда 490 мингдан ортиқ жисмоний шахслар банк мобил иловасининг фойдаланувчилари ҳисобланади. Банк томонидан масофавий хизматлар жорий қилиниши мижозларнинг вақтини тежашга ва қўшимча қулайликлар яратишга хизмат қилмоқда.
Бир сўз билан айтганда, “Бизнесни ривожлантириш банки” рақамлаштириш, замонавий ва қулай онлайн хизматларни жорий этиш орқали кучли рақобат муҳитига эга Ўзбекистон молия бозорида мустаҳкам ўрин эгаллашга интилмоқда.
Реклама ҳуқуқи асосида
Мавзуга оид

17:00 / 08.04.2025
“Бизнесни ривожлантириш банки” Европа молия институтлари билан фаол ҳамкорлик қилмоқда

11:00 / 20.03.2025
“Бизнесни ривожлантириш банки” 2024 йилдаги фаолияти бўйича жамоатчиликка ҳисобот берди

17:00 / 14.03.2025
“Бизнесни ривожлантириш банки” Парижда 50 млн евролик битимлар имзолади

17:00 / 13.02.2025