Жамият | 16:51 / 09.04.2025
13893
2 дақиқада ўқилади

Муборакдаги ЙТҲда икки профилактика инспектори ҳалок бўлди

Ҳайдовчиси бошқарув пайтида ухлаб қолиши оқибатида Nexia машинаси қарама-қарши йўналишга чиқиб кетган ҳамда профилактика инспекторлари келаётган машина билан тўқнашган. ЙТҲ оқибатда икки нафар ИИБ профилактика инспектори воқеа жойида вафот этган. Nexia ҳайдовчиси қамоққа олинган.

Иллюстратив фото

Қашқадарё вилоятида инсонлар ўлими билан боғлиқ ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда Kun.uz манбаси хабар берди.

ЙТҲ 6 апрел куни Муборак тумани ҳудудида содир бўлган. Ҳайдовчиси ухлаб қолган Nexia машинаси қарама-қарши йўналишда келаётган машина билан тўқнашган. Бунинг оқибатида ўз йўналишида келаётган машинада бўлган икки нафар ИИБ профилактика инспектори воқеа жойида вафот этган. Яна бир нафар ходим эса тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган.

Бош прокурор матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдиновнинг Kun.uz’га маълум қилишича, ҳолат юзасидан 2025 йил 6 апрел куни Муборак тумани прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Жиноят иши доирасида суднинг 7 апрелдаги ажрими билан 1 нафар шахсга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланган.

Олдинроқ Фарғонада ҳаракатланиб бораётган Damas ҳайдовчиси оралиқ масофани сақлай олмасдан юк машинаси билан тўқнашиши оқибатида икки киши ҳалок бўлганди.

Мавзуга оид