Спорт | 02:04 / 10.04.2025
12881
2 дақиқада ўқилади

«Барселона» «Боруссия»га 4 та гол урди, «ПСЖ»да ҳам ишончли ғалаба

Фото: AS

Европа Чемпионлар лигасининг 2024/25 йилги мавсумида чоракфинал босқичининг навбатдаги учрашувлари бўлиб ўтди. 

"Барселона" ўз майдонида "Боруссия Дортмунд" дарвозасига жавобсиз тўртта гол уриб, йирик ҳисобда ғалаба қозонди. Ўйиндаги илк гол Рафинья томонидан киритилди, Левандовски ўз ҳисобига икки гол ёздириб қўйди. Учрашувдаги сўнгги голга Ламин Ямал муаллифлик қилди. 

Яна бир учрашувда "ПСЖ" ўз уйида "Астон Вилла" устидан ишончли ғалабага эришди – 3:1. Мезбонларнинг голлари Дуэ, Кварацхелия ва Мендеш томонидан киритилган бўлса, меҳмонларнинг ягона голига Рожерс муаллифлик қилди. 

Жавоб ўйинлари 15 апрелдан 16 апрелга ўтар кечаси бўлиб ўтади. 

Чемпионлар лигаси. Чоракфинал
Барселона – Боруссия Д – 4:0
Голлар
: Рафиня, 25, Левандовски, 48, 66, Ямал, 77.
Барселона: Шенсни, Кунде, Кубарси, И. Мартинес (Араухо 81), Балде, Де Йонг, Педри (Гарсия 81), Ямал (Фати 86), Фермин (Гави 74), Рафиня, Левандовский (Торрес 81)
"Боруссия Дортмунд: Кобел, Риерсон (Зюле 81), Жан, Антон, Бенсебаини, Чуквуэмека (Рейна 81), Нмеча (Ўзжан 68), Адейеми (Байер 46), Брандт, Гиттенс (Дюранвил 81), Гирасси
Огоҳлантиришлар: Адейеми 24, Гирасси 74

ПСЖ (Франция) – Астон Вилла (Англия) – 3:1
Голлар:
Дуэ, 39, Кварацхелия, 49, Мендеш, 90+2 – Роджерс, 35
ПСЖ: Доннарумма — Мендеш, Пачо, Беральдо, Ҳакими — Руис (Заир-Эмери, 72), Витинья, Невеш — Кварацхелия (Рамуш, 90+3), Дембеле, Дуэ (Барколя, 72)
Астон Вилла: Мартинес — Динь, Торрес, Конса, Кэш (Дисаси, 46) — Тилеманс (Матсен, 80), Камара — Рэмзи (Асенсио, 59), МакГинн (Онана, 80), Рожерс — Рашфорд (Уоткинс, 79)/
Огоҳлантириш: Кэш (17)

Мавзуга оид