2024 йилда Россияга санкция остидаги товарларни олиб кириш кескин камайди
The Insider таҳлил қилган божхона статистикасига кўра, 2024 йилда Россия Федерациясига олиб кирилаётган икки томонлама мақсадли товарлар ҳажми кескин пасайишни бошлади. Баъзи маҳсулотлар бўйича етказиб бериш жиддий камайди.

Фото: Alexander Ryumin/imago images/ITAR-TASS
Россия Украинада олиб бораётган кенг кўламли урушнинг учинчи йилида ҳарбий ишлаб чиқаришда қўлланиши мумкин бўлган икки томонлама маҳсулотлар импорти ҳажми кескин пасайишни бошлади. Бу ҳақда 10 апрел, пайшанба куни The Insider нашри божхона маълумотлари бўйича ўз таҳлилига асосланиб хабар берди. Унинг натижаларига кўра, агар 2023 йилда Россияга 11 миллиард долларлик саноат маҳсулоти етказиб берилган бўлса, 2024 йилда бу кўрсаткич 7,7 миллиардгача камайган.
Нашрнинг таъкидлашича, 2022 йил баҳорида Ғарбнинг кенг кўламли эмбарголари ва санкциялари киритилгандан сўнг, Хитой Россияга ёрдамга келган. Аммо сўнгги божхона маълумотларига кўра, «хитойлик ишлаб чиқарувчиларнинг чарчоғи ёки Россия банклари билан ишлаш таваккалчилиги» биринчи ўринга чиқди. Шундай қилиб, 2024 йилда Хитойдан АҚШ, Европа, Япония ва Кореяда ишлаб чиқарилган электрон бутловчи қисмлар импорти 17 баробар қисқарган, 2020-2023 йилларда эса у қарийб 60 баробарга ошганди. «Камайиш саноат божхона объектларининг деярли барча турларида, жумладан, электр станциялари, металлургия ускуналари, оптик элементлар ва механик тизимлар қисмлари (трансмиссия валлари, подшипниклар ва центрифугалар) импортида кўриняпти», деб ёзади The Insider.
Шу билан бирга, унинг маълумотларига кўра, баъзи товарлар (масалан, электроникада) бўйича етказиб бериш ўта кескин камайди: масалан, Хитойдан ҳар қандай электроника импорти 2024 йилда 1,6 миллиард доллардан 260 миллион долларгача тушиб кетди.
Мавзуга оид

22:54 / 12.04.2025
Трамп Россияга нисбатан жорий қилинган санкцияларни бир йилга узайтирди

18:34 / 12.04.2025
Украина иккинчи F-16 қирувчи самолётини йўқотди

13:58 / 12.04.2025
Эстония Болтиқ денгизида Россиянинг «соядаги флоти» танкерини қўлга олди

11:11 / 12.04.2025