Келлог: Киев Россияга тўртта ҳудудини беришга рози бўлмайди
АҚШ президентининг махсус вакили Келлог Трампга Киев ҳеч қачон Украинанинг тўртта ҳудудини бир томонлама Россияга тўлиқ мулк сифатида беришга рози бўлмаслигини айтди.

Фото: Andrew Harnik/AP/dpa/picture alliance
Украина ҳеч қачон бир томонлама Россияга тўртта ҳудуд – Херсон, Запорижжя, Луҳанск ва Донецкнинг тўлиқ эгалик ҳуқуқини беришга рози бўлмайди. Бу ҳақда АҚШ президенти Доналд Трампга унинг Украина ва Россия бўйича махсус вакили Кит Келлог маълум қилди, деб ёзади Reuters 11 апрел, жума куни. Бу билан, Politico нашрига кўра, тинчлик музокараларидан амалда четлаштирилган Келлог Трампнинг Яқин Шарқ бўйича махсус вакили Стивен Уиткофф позициясига қарши чиқди. 11 апрел куни у Санкт-Петербургга келди ва у ерда Россия президенти Владимир Путин билан учрашди.
Уиткоффнинг фикрича, Украинада ўт очишни тўхтатишнинг энг тезкор йўли Россияга Украинанинг тўртта ҳудудига эгалик қилиш стратегиясини қўллаб-қувватлашдир, деди АҚШнинг икки расмийси ва масаладан хабардор яна беш киши Reuters агентлигига.
Трамп билан учрашувда Келлог Уиткоффга қарши чиқди ва Украина бир қатор ҳудудлар билан боғлиқ баъзи шартлар бўйича музокаралар олиб боришга тайёр бўлса-да, тўртта ҳудуд устидан назоратни Москвага топширишга ҳеч қачон рози бўлмаслигини айтди.
Мавзуга оид

22:54 / 12.04.2025
Трамп Россияга нисбатан жорий қилинган санкцияларни бир йилга узайтирди

18:34 / 12.04.2025
Украина иккинчи F-16 қирувчи самолётини йўқотди

13:58 / 12.04.2025
Эстония Болтиқ денгизида Россиянинг «соядаги флоти» танкерини қўлга олди

09:50 / 12.04.2025