Тожикистондаги зилзила кучи Ўзбекистон ҳудудларида сезилди
ФВВ қўшни мамлакатдаги зилзила эпицентрида сезилиш кучи 7 баллни ташкил этганини хабар қилмоқда. Ўзбекистоннинг турли ҳудудларида 2-3 баллик зилзила қайд этилган.

13 апрел куни соат 9:24 да Тожикистон ҳудудида 5,8 магнитудали ер қимирлаши содир бўлди. Зилзила эпицентри Тоғли Бадахшон вилоятида, 10 км чуқурликда жойлашган.
Ўзбекистон ФВВ қўшни мамлакатдаги зилзила эпицентрида сезилиш кучи 7 балл бўлганини хабар қилмоқда.
Ўзбекистоннинг 7 та вилоятида 2-3 баллик зилзила сезилган.
- Фарғона вилоятида 3 балл, 164 км (эпицентргача масофа).
- Наманган вилоятида 2-3 балл, 220 км.
- Сирдарё вилоятида 2-3 балл, 222 км.
- Андижон вилоятида 2-3 балл, 227 км.
- Жиззах вилоятида 2 балл, 266 км.
- Тошкент шаҳрида 2 балл, 266 км.
- Самарқанд вилоятида 2 балл, 327 км.
- Сурхондарё вилоятида 2 балл, 367 км.
Мавзуга оид

20:13 / 02.05.2025
Аргентина соҳилларида 7,4 магнитудали зилзила содир бўлди

21:18 / 30.04.2025
БМТ Ўзбекистон ташаббуси билан 29 апрелни Халқаро зилзила қурбонларини хотирлаш куни деб эълон қилди

17:57 / 29.04.2025
Уч мамлакатнинг аҳиллиги тимсоли — “Дўстлик” стеласидан репортаж

16:52 / 29.04.2025