Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитойлик аёл 6 марта ишхонадан бир дақиқа эрта кетгани учун ишдан бўшатилди
Аёл иш берувчини судга бериб, унда ютиб чиқди. Суд қарорига кўра, иш берувчи бир томонлама тартибда уни ишдан бўшатиб юборишга ҳақли бўлмаган.
Хитойнинг Гуанчжоу шаҳрида бир йил давомида ишхонадан олти маротаба бир дақиқа эртароқ кетгани учун бўшатиб юборилган ходим судда ютиб чиқди, деб хабар беради South China Morning Post.
Қайд этилишича, барчаси ўтган йили, Ван фамилияли ишчига ходимлар билан ишлаш бўйича менежер қўнғироқ қилганида бошланган. Менежер унга офиснинг кузатув камераларидаги қайдларни кўриб чиққани, унда аёл йил давомида бир неча бор иш жойини белгиланган вақтдан бир дақиқа эрта тарк этгани тасвирланганини билдирган.
Шундан сўнг, у ҳеч бир огоҳлантириш ва ҳайфсанларсиз Ванни шунчаки ишдан бўшатиб юборган. Таъкидланишича, ходимнинг ишдаги «кўрсаткичлари етарлича яхши бўлган».
Ван иш берувчини меҳнат ҳуқуқлари ҳимояси бўйича маҳаллий орган ва судга даъво аризасини киритган. Суд Ван ишдан режалаштирилган вақтдан бир дақиқа эрта кетганига қарамай, иш берувчи уни бир томонлама тартибда бўшатиб юборишга ҳаққи йўқ деб топган.
Суд қарорида ходим ноқонуний равишда бўшатилгани, чунки бунга етарлича асос бўлмагани келтирилган. Натижада иш берувчи Ванга компенсация тўлашга мажбур экани тўғрисида қарор чиқарилган, аммо унинг миқдори қанча эканига ойдинлик киритилмаган.
Мавзуга оид
19:43 / 27.05.2025
Хитойдаги кимёвий заводда портлаш содир бўлди
18:42 / 26.05.2025
Хитойда роботлар илк бор рингда бир-бири билан олишди
17:57 / 26.05.2025
Хитой «исталган вақтда» Тайванга ҳужум қилишга қодир — FT
13:15 / 26.05.2025