Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитой Бухорода "ақлли" шаҳар инфратузилмасини яратишда қатнашади
Ўзбекистон бош консулхонаси кўмагида Бухоро вилояти ҳокимлиги ва ишбилармон доиралари вакиллари делегациясининг Хитойга ташрифи ташкил этилди.
Сафар давомида Хитойнинг Шэнчжэн шаҳридаги Атроф-муҳит технологияларини алмашиш ва трансфер қилиш марказида Ўзбекистон - Хитой инвестиция, савдо ва туризм бизнес форуми ўтказилди. Унда Хитойнинг 60 га яқин компаниялари раҳбарлари ва вакиллари қатнашди.
Шунингдек, Зуншан, Шэнчжэн ва Гуанчжоу шаҳарларидаги йирик компаниялар фаолияти ўрганилди ва уларнинг раҳбарлари билан самарали учрашувлар бўлиб ўтди. Музокаралар чоғида Ўзбекистонда оқава сувларни қайта ишлаш, "ақлли" шаҳар инфратузилмаси, "яшил" энергетика, электротехника жиҳозларини ишлаб чиқариш бўйича инвестиция ва савдо лойиҳаларини амалга ошириш истиқболлари муҳокама қилинди.
Томонлар Бухоро вилоятида меҳмонхона қуриш, "ақлли" шаҳар инфратузилмасини яратиш, чой қадоқлаш, ёритиш жиҳозлари ҳамда қурилиш материаллари ишлаб чиқариш заводларини қуриш каби истиқболли лойиҳаларини амалга ошириш бўйича дастлабки келишувга эришди.
Мавзуга оид
19:43 / 27.05.2025
Хитойдаги кимёвий заводда портлаш содир бўлди
18:42 / 26.05.2025
Хитойда роботлар илк бор рингда бир-бири билан олишди
17:57 / 26.05.2025
Хитой «исталган вақтда» Тайванга ҳужум қилишга қодир — FT
13:15 / 26.05.2025