Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Энергия самардорлиги агентлигига директор тайинланди
2019 йилдан буён Республика товар-хомашё биржасини бошқариб келган Зиёвиддин Бадриддинов янги ташкил этилаётган Энергия самарадорлиги миллий агентлигига раҳбар этиб тайинланди. Рақобат қўмитаси раиси ўринбосари Асадулла Қаюмов фаолиятини РТХБ раиси сифатида давом эттиради.
Ўзбекистон президентининг қарори билан, Бадриддинов Зиёвиддин Боситович Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Энергия самардорлиги миллий агентлиги директори этиб тайинланди.
У 2019 йил октябрдан буён Республика товар-хомашё биржаси бошқаруви раиси лавозимида ишлаб келаётганди.
Энергия самарадорлиги миллий агентлиги Ўзбекистон президентининг 2 апрелдаги фармони асосида ташкил этилмоқда.
Агентликка энергия самарадорлигини ошириш соҳасида ягона давлат сиёсатини юритиш, соҳада рағбатлантирувчи ва таъсир этувчи чоралар ишлаб чиқиш ва тартибга солиш; энергия тежашдан даромад олувчи энергия сервис компаниялари (ЭСКО) хизматлари бозорини ривожлантириш ва бошқа вазифалар юклатилган.
Бадриддиновнинг ўрнига, товар-хомашё биржаси раиси лавозимига Қаюмов Асадулла Ўролович тайинланди. У тайинловга қадар 2022 йилдан буён Рақобат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари, ўринбосари лавозимларида ишлаб келаётганди.
Мавзуга оид
22:04 / 23.04.2025
Ўзбекистон Хитойга Жиззахдаги АЭС лойиҳасига сармоя киритишни таклиф қилди
11:21 / 23.04.2025
UzAuto Motors хусусийлаштирилади. 3,4 миллиард долларга қурилган GTL заводи ҳам
20:38 / 18.04.2025
2025 йилда қуввати 65 мегаватт бўлган мингдан ортиқ микро ГЭС қурилади
21:26 / 15.04.2025