Меҳнат мигрантларига субсидия ва компенсация ажратиш тартиби белгиланди
Субсидия ва компенсациялар «Xorijda ish» меҳнат миграцияси электрон дастурий мажмуасида рўйхатдан ўтган ва ташкиллаштирилган ҳолда меҳнат миграциясига кетаётган фуқароларга ажратилади.

Фото: РИА Новости
«Ўзбекистон Республикаси фуқароларини хорижда ташкиллаштирилган тартибда ишга жойлаштириш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ҳукумат қарори қабул қилинди.
Қарорга кўра, «Хорижга ишга тайёрлаш маркази» ташкил этилади ва унда «Ягона дарча» тамойили асосида меҳнат миграциясига доир хизматлар кўрсатилади.
Шунингдек, йўловчи автобуслар сонини кўпайтириш орқали хорижга вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун кетаётган ва қайтаётган фуқароларни ташишда арзон ва тартибли транспорт қатнови йўлга қўйилади.
Қарор билан «Хорижда меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун кетаётган ҳамда меҳнат миграциясида бўлган фуқароларга субсидия, компенсация ва кредитлар ажратиш тартиби тўғрисида»ги низом тасдиқланди.
Низомга кўра, субсидия ва компенсациялар «Xorijda ish» меҳнат миграцияси электрон дастурий мажмуасида рўйхатдан ўтган ва ташкиллаштирилган ҳолда меҳнат миграциясига кетаётган фуқароларга қуйидаги харажатларни қоплаш бўйича ажратилади, жумладан:
- чет тиллари ва (ёки) касб бўйича малака имтиҳонларини топшириш харажатларини қоплаш учун, улар муваффақиятли топширилганда ва сертификат олинганда — БҲМнинг 3 бараваригача;
- хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширишга «ишчи виза»ни расмийлаштириш харажатларини қоплаш учун — БҲМнинг 5 бараваригача;
- йўл чиптасини харид қилиш билан боғлиқ харажатларни қоплаш учун — БҲМнинг 2 бараваригача миқдорда;
- немис, инглиз, япон ва корейс тиллари бўйича камида B1 ёки унга тенглаштирилган даражадаги халқаро сертификат олган битирувчилари энг кўп бўлган 50 нафаргача ўқитувчига — 50 миллион сўм миқдорида.
Вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун ташкиллаштирилган ҳолда ривожланган мамлакатларга чиқиб кетаётган фуқароларга тижорат банклари томонидан 10 миллион сўмгача Марказий банкнинг асосий ставкасидан 4 фоиз бандга юқори ставкада 2 йил муддатга микрокредитлар ажратилади.
Мавзуга оид

20:45 / 21.04.2025
Россия ИИВ мактаблардаги мигрант болаларнинг рўйхатини юритишни бошлайди

21:35 / 19.04.2025
Москвадаги калтаклаш, танқидга учраган сертификация ва Андижондаги “радар овчиси” — ҳафта дайжести

18:30 / 18.04.2025
Хоразмда меҳмонхона қуриш учун инвесторларга субсидия берилади

18:56 / 17.04.2025